Ижодкорлардан кончиларга туҳфа

Batafsil: Yaratildi: 16.05.2020 10:25 Tahrirlandi: 16.05.2020 14:31 Ko'rishlar soni: 189

16 мая

Эҳтиром 

Таҳсин, олқиш Сизларга, Сизга эрур хуш тилак,

Кенг саҳрода улуғ иш, қутлар хуршиду фалак,

Самарли меҳнатингиз, ғурур билур ҳар юрак,

Шарафли хизматингиз, авлодларга қолажак.

Байрамингиз муборак, соҳа фидойилари!

 

Сабот билан ишлайсиз, кунни тунга улашиб,

Омад, зафар қучгайсиз, эзгу ишда бирлашиб,

Маданларни излайсиз, чўл, қир, тоғлардан ошиб,

Кончилик шарафини оқлайгайсиз аҳдлашиб,

Байрамингиз муборак, соҳа фидойилари!

 

Олим, зиёли, ишчи бир мақсадда муштарак,

Саноатда билимларўз кучини беражак,

Инновацион ғоя соҳангизга сингажак,

Ташаббус, ҳимматингиз юртда ибрат бўлажак,

Байрамингиз муборак, соҳа фидойилари!

 

Замонавий техника итоат измингизда,

Қалби қайноқ ёшлар кўп, бардавом изингизда,

Ишга ихлос баланддур йигиту қизингизда,

Бурчни оқламоқликни сақлайсиз кўнглингизда,

Байрамингиз муборак, соҳа фидойилари!

 

Юртбошим даъватларин ижобати рўёда,

Гигант корхоналарнинг иш самари зиёда,

Зарафшон олтинининг қиёси йўқ дунёда,

Меҳнат, сифат самари юксак - фикру ғояда,

Байрамингиз муборак, соҳа фидойилари!

 

Сенатор, депутатлар бирла – ишнинг бошида,

Умид порлар ишчининг янгича қарашида,

Тараққиёт қувончи – сабот, ғайрат кишида,

Барча миллат дўст, аҳил, фаол бўлмоқ яхши-да,

Байрамингиз муборак, соҳа фидойилари!

 

Мир Алишер бобомнинг, руҳи қўллар ҳаммангиз,

Ватан учун хизматда сира-сира толмангиз,

Улуғ дастур амалда, ҳисса қўшмоқ аҳдингиз,

Яратганим қўлласин, дунёда шон топингиз,

Байрамингиз муборак, соҳа фидойилари! 

Бобонор НОРТОЖИЕВ,

шоир.

 

* * * * * 

Кончилар

Ер бағридан йўлини топган,

Маъдаларнинг гулини топган,

Тиллоларнинг тилини топган,

Навойимнинг азаматлари.

 

Фарҳодлари бордир бу элда,

Зўр техника қанотдир қўлда,

Шижоатлар яшар кўнгилида,

Навойимнинг азаматлари.

 

Қувондиқ*дек қаҳрамонлари,

Бойликларга тўла конлари,

Поёни йўқ, кенг арконлар,

Навойимнинг азаматлари.

 

Ўзбекистон шонидир улар,

Жисму жони қонидир улар,

Дур, гавҳарнинг конидир улар,

Навойимнинг азаматлари.

 

Дунё сенга боқиб турибди,

Дўстлик қўрин ёқиб турибди,

Тенглар ичра тенгдек турибди,

Навойимнинг азаматлари.

 

Конларингда гуллар тиллолар,

Мармарингда нафис жилолар,

Боғларингда хушбўй ҳулволар,

Навойимнинг азаматлари.

 

Ўзбегимнинг шонисан ўзинг,

Фарҳодларинг оқлайди тузинг,

Юрт олдида ёруғдир юзинг,

Навойимнинг азаматлари.

 

Шойим ШЕРНАЗАР,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

  

* Ўзбекистон Қаҳрамони, сенатор Қувондиқ Санақулов

назарда тутилган.

 

 

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 3172

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 3103

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 2393

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 2193

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1643