Илмий ишланмалар тақдим этилди

Batafsil: Yaratildi: 05.02.2020 15:47 Tahrirlandi: 12.02.2020 09:14 Ko'rishlar soni: 594

IMG_7319

Навоий давлат кончилик институтида импорт ўрнини босиш, маҳаллийлаштириш ва ишлаб чиқаришнинг муаммоли масалаларини Фанлар академиясининг илмий муассасалари ва тегишли олий ўқув юртларини жалб этган ҳолда ҳал қилишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Унда Фанлар академиясининг Материалшунослик, Ядро физикаси ва Физика-техника институтлари ҳамда Ўзбекистон миллий университетнинг олимлари ўз ишланмаларини тақдим этдилар.

Тадбирда бундай семинарлар олимлар учун ҳам, ишлаб чиқарувчилар учун ҳам фойдали эканлигини таъкидланди. Бу бир томондан корхоналарда техник, технологик ва экологик муаммоларнинг мақбул ечимини топишга, иккинчи томондан олимларнинг узоқ муддатли ишларини тижоратлаштиришга имкон беради.

Тақдим этилган кўплаб ишланмалар маҳаллий ва хорижий корхоналарда саноат синовларидан ўтган. Масалан, Материалшунослик институти олимлари юқори самарали ва энергия тежайдиган пайвандлаш материаллари, конструкцияли металлар ва қотишмаларни пайвандлаш технологиясини, мойлаш материаллари учун фаол керамик қўшимчаларни тақдим этдилар. Металл ва бошқа материалларнинг коррозияга чидамлилигини 5 баравар оширишга имкон берадиган бўёқлар ва лакларни полимеризация қилишнинг инновацион технологияси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ишланманинг муаллифлари сўзларига кўра, технология Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг сульфат кислота ишлаб чиқариш корхонасида муваффақиятли синовдан ўтган. Шу билан бирга, полимеризация вақти 7 кундан 1,5 соатга қисқартирилди.

Ядро физикаси институти вакиллари сувни тозалаш ҳамда рух чангини ва бошқа материалларни янада майдалаш технологияларини намойиш этдилар. Биринчи ҳолда сувни тозалаш тизими барча зарур санитария-эпидимиология хулосалари ва Ўзстандарт агентлигининг мувофиқлик сертификатлари мавжуд. Иккинчисида - майдалаш жараёнида ультратовуш ишлатилади.

Физика-техника институтининг гибрид фотоэлектрик тизимлари 150 Вт электренергия ва 60 даражагача илиқ сув олиш имконини беради. Ҳозирги вақтда ишлаб чиқарувчилар тизим имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида унинг тузилишини такомиллаштириш ишларини давом эттирмоқдалар.Миллий университет олимларининг ишланмалари асосан кимё билан боғлиқ. Турли хил органик бирикмалар синтези технологияси, флотацион реагентлар, сувни тозалаш учун сорбентлар ва бошқалар намойиш этилди.Тадбир якунида иштирокчилар ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш ва алоқалар алмашиш муҳимлигини таъкидлаб, жойларда дастлабки синовлардан сўнг илмий-тадқиқот муассасалари олимлари ва НКМК ўртасида хўжалик шартномаларини имзолаш тўғрисида келишиб олдилар.

НКМК Матбуот маркази.

NKMKning ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalari:

Facebook: www.fb.com/ngmkofficial
Telegram: t.me/ngmkofficial
Instagram: instagram.com/ngmk.official

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 3448

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 3337

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 2510

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 2300

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1766



KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

Yevropa Sifat tadqiqotlari jamiyati dunyoning ishlab chiqarish korxonalari, tashkilot va oliy ta’lim muassasalarini xalqaro sifat talablari darajasidagi faoliyati…

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

Biz Navoiy kon-metallurgiya kombinati jahonda o‘ziga xos nufuzga ega ekanligini hamisha faxrlanib gapiramiz. Yaqinda korxona mutaxassislarining konchilik sohasidagi…

Yangiliklarga obuna bo'lish