КОМБИНАТ ЁШЛАРИ БЕМОР БОЛАЖОНЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИШДИ

Batafsil: Yaratildi: 02.12.2019 10:22 Tahrirlandi: 02.12.2019 10:23 Ko'rishlar soni: 234

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Навоий шаҳрида 1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан Навоий кон-металлургия комбинати бир гуруҳ фаол ёшлари томонидан “Эзгулик йўлида бирлашайлик!” хайрия акцияси ўтказилди.

2 декабря

Акция доирасида Марказий, Шимолий, Жанубий, “1-ГМЗ”, 5-кон бошқармалари, Навоий машинасозлик заводи, Зарафшон қурилиш бошқармаси ҳамда Навоий саноат майдони бўлинмаларида фаолият юритаётган 58 нафар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари етакчилари вилоят ОИТСга карши кураш марказида бўлиб, тиббиёт муассасида даволанаётган бемор болажонлар ҳолидан хабар олишди. ОИВ инфекциясига чалинган болаларга совғалар тақдим этилди ва эзгу тилаклар билдирилди. Ўғил-қизлар хурсанд бўлиб, ўзлари ёдлаган шеърлардан йиғилганларни баҳраманд қилишди.

НКМК Матбуот маркази.

НКМКнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Facebook: www.fb.com/ngmkofficial
Telegram: t.me/ngmkofficial
Instagram: instagram.com/ngmk.official

Mavzuga oid yangiliklar

«UCHQUDUQNING OLTIN» SAROYI

20.12.2017 16:06 1211

«QIZILQUM OVOZI – 2018»

25.04.2018 14:04 950

G‘OLIBLAR ANIQLANDI

01.02.2019 14:01 294

SHERZOD YANA SOVRINDOR

27.02.2019 13:57 282