ЎЗБЕКИСТОН САНОАТ ЯРМАРКАСИ ВА КООПЕРАЦИЯ БИРЖАСИДА НКМК МАХСУС ДИПЛОМ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Batafsil: Yaratildi: 28.11.2019 14:29 Tahrirlandi: 28.11.2019 14:29 Ko'rishlar soni: 177

Аввал хабар берганимиздек, 18-27 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтди.

28 ноября4

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари, Савдо-саноат палатаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу нуфузли тадбирда мингга яқин саноат корхонаси 10 мингдан ортиқ турдаги маҳсулотлари билан иштирок этди.

Ярмарка доирасида Навоий кон-металлургия комбинати томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 50 миллиард сўмликдан ортиқ маҳсулотларни харид қилиш бўйича 56 та шартнома ҳамда 2,1 миллиард сўмлик маҳсулотларни сотиш бўйича 5 та шартнома имзоланди. Бундан ташқари, 7 та маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан комбинат эҳтиёжлари учун 19 та янги турдаги, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Якунда комбинатнинг ишлари юксак эътироф этилиб, “Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси” кўргазмасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг “Саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича энг яхши тармоқ бирлашмаси” дипломи билан тақдирланди.

НКМК Матбуот маркази.

НКМКнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Facebook: www.fb.com/ngmkofficial
Telegram: t.me/ngmkofficial
Instagram: instagram.com/ngmk.official

Mavzuga oid yangiliklar

IJODKORLAR BILAN UCHRASHUV

16.03.2018 14:13 979

TARIXI BILAN FAXRLANGAN YOSHLAR

04.02.2019 14:18 473

“XAMSA”DA ILM-FAN MASALASI

04.02.2019 14:24 335

BAHOR KELDI SENI SO‘ROQLAB

01.03.2019 13:10 286