НАВОИЙДА II-ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТЕХНИК АНЖУМАН БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Batafsil: Yaratildi: 27.11.2019 14:16 Tahrirlandi: 27.11.2019 16:46 Ko'rishlar soni: 236

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Навоий давлат кончилик институтида “Зарафшон воҳасини комплекс инновацион ривожлантириш: ютуқлар, муаммолар ва истиқболлар” мавзусига бағишланган II-халқаро илмий-техник анжуман ўз ишини бошлади.

27 ноября2 

Навоий кон-металлургия комбинати ва Навоий давлат кончилик институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Фанлар академияси билан ҳамкорликда ташкил этилган илмий-техник анжуманда Германия, Буюк Британия, Россия, Жанубий Корея, Қозоғистон, Тожикистон каби 10 дан ортиқ мамлакатлар етакчи университетларининг 30 нафарга яқин олимлари ва хорижий компанияларнинг вакиллари иштирок этмоқда.

Анжуман ялпи мажлисида НКМК бош директори, НДКИ ректори, профессор Қ.Санақулов, НКМК бош муҳандисининг ўринбосари К.Дадабаев, Лидс университети (Буюк Британия) профессори С.Шрёдер, Белорусия давлат техника университети проректори, профессор О.Дормешкин, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Н.Юсупбеков, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори Р.Кулматовларнинг маърузалари тингланди.

27 ноября

II-халқаро илмий-техник анжуман шуъба мажлисларида геология, геотехнология ва минерал хомашёни қайта ишлаш, кимё технологияси ва нанотехнологиялар, машиносозлик, асбобсозлик ва автоматлаштириш, энергетика, муқобил энергия манбалари, қишлоқ хўжалиги ва экология соҳалари бўйича 200 га яқин илмий маърузалар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Анжуман дастури доирасидаги тадбирлар 28 ноябрь кунигача давом этади.  

НКМК Матбуот маркази.

НКМКнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Facebook: www.fb.com/ngmkofficial
Telegram: t.me/ngmkofficial
Instagram: instagram.com/ngmk.official

Mavzuga oid yangiliklar

«UCHQUDUQNING OLTIN» SAROYI

20.12.2017 16:06 1211

«QIZILQUM OVOZI – 2018»

25.04.2018 14:04 950

G‘OLIBLAR ANIQLANDI

01.02.2019 14:01 294

SHERZOD YANA SOVRINDOR

27.02.2019 13:57 282