БЮДЖЕТ МАЪЛУМОТЛАРИНИНГ ОЧИҚЛИГИ ВА ШАФФОФЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

Batafsil: Yaratildi: 26.11.2019 14:54 Tahrirlandi: 26.11.2019 15:54 Ko'rishlar soni: 155

26 ноября5

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида бюджет маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш, бюджет маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш талаби қўйилган эди. 

Юқоридаги қарор талаблари ижросини таъминлаш зарурати туфайли “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳасининг предмети бўлиб эса, халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган, ахборотлар батафсил баён этилган Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг параметрларини белгилаш ҳисобланади.

Яқинда НКМК Маънавият ва маърифат маркази томонидан қонун лойиҳаси корхона бўлинмаларида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди. Шу мавзудаги ташвиқот тадбири “1-гидрометаллургия заводи” кон бошқармаси, Марказий илмий-тадқиқот лабораторияси, Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бошқармаси ишчи-ходимлари иштирокида ўтказилди. Унда Навоий кон-металлургия комбинати Режа-иқтисод бўлими бошлиғи У.Костаев иштирокчиларга қонун лойиҳаси хусусида кенг тушунча берди. Ўзбекистон Республикаси тарихида биринчи марта Давлат бюджети лойиҳаси Халқаро валюта жамғармаси ҳамда бошқа халқаро молиявий институтлар томонидан тақдим этилган экспертлар билан биргаликда жаҳон стандартларига мос равишда қонун шаклида ишлаб чиқилганлиги таъкидланди.

НКМК Матбуот маркази.

НКМКнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Facebook: www.fb.com/ngmkofficial
Telegram: t.me/ngmkofficial
Instagram: instagram.com/ngmk.official

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2445

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2406

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1904

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1739

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1178