ХАЛҚАРО ТУРНИР ЯНГИ ҒОЛИБЛАРНИ КАШФ ЭТДИ

Batafsil: Yaratildi: 26.11.2019 14:30 Tahrirlandi: 26.11.2019 14:30 Ko'rishlar soni: 98

Шу йилнинг 21-25 ноябрь кунлари Навоий кон-металлургия комбинати ташаббуси билан Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” жисмоний тарбия ва спорт клубида бадиий гимнастика бўйича илк маротаба “НКМК кубоги” халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон давлатлари билан бирга, республикамизнинг барча вилоятларидан келган 2005-2015 йилларда таваллуд топган 300 нафарга яқин спорт маликалари ғолиблик учун ўзаро куч синашдилар.

26 ноября

Дарвоқе, ушбу турнирнинг айнан Навоий шаҳрида ўтказилаётгани бежизга эмас. Негаки, азалдан юртимизнинг етакчи гимнастика мактаби шаклланган бу шаҳарда кўплаб таниқли гимнастикачилар етишиб чиққан. Ушбу мактабда камолга етган халқаро тоифадаги спорт устаси Анастасия Берестецкая, халқаро тоифадаги спорт устаси Дилдора Раҳматова, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги олимпия ўйинлари иштирокчиси Зарина Қурбоновалар шулар жумласидандир. Айни пайтда эса комбинатга қарашли спорт саройларида уларнинг юзлаб издошлари тарбия топмоқда.

Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш мақсадида белгиланган 5 та ташаббуснинг иккинчиси ёшларни жисмоний чиниқиши ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб беришдан иборат. Тадбирнинг очилиш маросимида юртимизда жисмоний тарбия ва спорт, жумладан, бадиий гимнастикани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

26 ноября2

– Спортни дўстлик, тинчлик элчиси, деганлари рост. Негаки, бунга ҳаётимда кўп гувоҳ бўлганман. “НКМК кубоги” халқаро турнири ҳам шундай улуғ ният, эзгу ташаббусларнинг биридир. Бунинг учун ташкилотчиларга раҳмат! Дарвоқе, гимнастикачи сифатида кўплаб юқори даражадаги турнирларда қатнашдим, турли давлатларда бўлдим, кўплаб дўстлар орттирдим. Ҳар гал ютуқларни қўлга киритганда, аввало, мустақил Ўзбекистоннинг бахтиёр фарзанди бўлганим, Навоий гимнастика мактабида тарбия топиб, орзумдагидан ҳам зиёда ютуқларга эришганим, мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган Навоий кон-металлургия комбинати, устоз-мураббийларим, яқинларим кўз олдимга келади. Бу рағбатлар, албатта, менга катта масъулият юклайди. Бир сўз билан айтганда, ўзимнинг жисмоний салоҳиятим билан юртдошларим ишончини оқлашни, нуфузли ареналарда юртим байроғини ҳамиша баланд тутишни муқаддас бурчим, деб биламан, – дейди халқаро тоифадаги спорт устаси Дилдора Раҳматова.

Гўзаллик ва нафосатни ўзида акс эттирган бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир қизғин беллашувларга бой бўлди. Спорт маликалари ўзларининг бор маҳоратларини намойиш этишиб, ғолиблик учун курашдилар. Мазкур мусобақа мана шу даврда янги номларни, янги ғолибларни кашф этди.

26 ноября4

Якуний натижаларга кўра, жамоавий дастури бўйича мезбон вилоят жамоаси биринчи ўринни қўлга киритиб, “НКМК кубоги” соҳиби бўлишди. Тошкент шаҳри жамоаси иккинчи ўринни, Бухоро вилояти жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Қувонарлиси, комбинатнинг “Сўғдиёна” жисмоний тарбия ва спорт клуби Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари Маржона Жўрақулова, Эъзоза Абдурашидова, Гулмир Хвальчева, Жасмина Хайруллаева, Севинч Мўминова, Самира Хайруллаева, Зарема Эшқуватова, Мумтоза Ғуломова, Виктория Бартиан, Зарина Хвальчева каби қизларимиз ўзларининг юқори профессионал қобилиятларини намойиш этишиб, дугоналари ўртасида тенгсиз эканликларини амалда исботлашди. Айниқса, 2007 йилда туғилган Зарина Хвальчева лента ва скагалкада тенгсиз маҳорат эгаси эканлигини намойиш этиб, “Нафосат маликаси”  номинациясига муносиб топилди.

Ғолиб ва совриндорларга НКМКнинг медаллар шодаси, қимматбаҳо совға ва фахрий ёрлиқлари тантанали топширилди.

НКМК Матбуот маркази.

НКМКнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:

Facebook: www.fb.com/ngmkofficial
Telegram: t.me/ngmkofficial
Instagram: instagram.com/ngmk.official

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2445

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2406

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1904

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1739

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1178