УЧИНЧИ БОР НКМК ЖАМОАСИ БИРИНЧИ

Batafsil: Yaratildi: 04.11.2019 15:35 Tahrirlandi: 05.11.2019 08:58 Ko'rishlar soni: 975

2017-2018 йилларда НКМК жамоаси мамлакатимиз вазирликлар, йирик корхона ва ташкилотларининг Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматлари ходимлари ўртасида ўтказилган республика мусобақаларда ғолибликни қўлга киритганди. Жорий йилнинг 28 сентябрида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги Олий танк муҳандислик-қўмондонлик билим юртида ўтказилган навбатдаги спорт мусобақаларида комбинатимиз жамоаси учинчи бора ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Мусобақада НКМК жамоасидан ташқари, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, Энергетика вазирлиги, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тасарруфидаги саноат корхоналарининг жамоалари ҳам иштирок этди. Улар ўртасида спортнинг 3000 ва 100 метр масофага югуриш, турникда тортилиш, ўқотар қуроллардан фойдаланиш (амалий), биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш (амалий) ва маънавий-руҳий тайёргарлик борасида тест синовлари бўйича ўзаро куч синашдилар. Натижалар якуни бўйича йигитларимиз фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди.

4 ноября3

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни НКМК маъмурияти ва комбинат ходимлари касаба уюшмалари Кенгашининг қарорига кўра, ғолиб жамоа аъзолари: комбинат бўлинмалари Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отрядлари ходимлари – “1-ГМЗ” кон бошқармасидан Руслан Фозилов, Навоий машинасозлик заводидан Аслиддин Арипов, 5-кон бошқармасидан Акмал Қурбонов ва Фурқатжон Ҳусанов, Шимолий кон бошқармасидан Достонбек Нурмуродов ва Учқун Раҳимов ва уларнинг мураббийси Максим Бочкаревлар Навоий кон-металлургия комбинати раҳбариятининг Фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Тақдирлаш маросимида жамоа аъзолари ютуғи эътироф этилди.

- Жамоамиз мусобақага қисқа фурсатда тайёргарлик кўриб, ўзининг нималарга қодирлигини амалда исботлади. Йигитларимиз тиришқоқ ҳамда ҳар қандай вазифани аъло даражада амалга ошира оладилар. Жамоамиз бундан кейин ҳам ўз билими ва имкониятларини ишга солиб, комбинатимиз ривожи учун хизмат қилишади, - дейди комбинат жамоаси мураббийси Максим Бочкарев.

Комбинат жамоасини республика мусобақаларига тайёрлашда ўз ҳиссасини қўшган НМЗ Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди гуруҳ бошлиғи Аброр Саломов ва “1-ГМЗ” кон бошқармаси Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди бошлиғи ўринбосари Ғолиб Турсунмуродовлар ҳам Фахрий ёрлиқ билан мукофотландилар.

НКМК Матбуот маркази.

НКМКнинг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

 

https://t.me/ngmkofficial

https://www.facebook.com/ngmkofficial

https://twitter.com/ngmkofficial

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2389

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2359

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1856

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1710

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1141



KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

Yevropa Sifat tadqiqotlari jamiyati dunyoning ishlab chiqarish korxonalari, tashkilot va oliy ta’lim muassasalarini xalqaro sifat talablari darajasidagi faoliyati…

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

Biz Navoiy kon-metallurgiya kombinati jahonda o‘ziga xos nufuzga ega ekanligini hamisha faxrlanib gapiramiz. Yaqinda korxona mutaxassislarining konchilik sohasidagi…

Yangiliklarga obuna bo'lish