САМАРҚАНДДА ИЛК МАРТА ХАЛҚАРО ХАЙРИЯ МАРАФОНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Batafsil: Yaratildi: 04.11.2019 13:33 Tahrirlandi: 04.11.2019 13:34 Ko'rishlar soni: 631

2019 йилнинг 1-3 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида илк марта Samarkand Half Marathon халқаро хайрия марафони ўтказилди. Марафонда дунёнинг 23 мамлакатидан келган 1100 нафардан ортиқ спортчи ва ҳаваскорлар 21.1, 10 ва 2 километр масофани югуриб ўтишди. 10 километр масофани югуриб ўтган иштирокчилар орасида Навоий кон-металлургия комбинати ходимлари ҳам бўлишди.

4 ноября

Лойиҳанинг асосий мақсади – маданият ва санъат объектларида инклюзивлик муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратиш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ва Ўзбекистонда спорт туризмини ривожлантиришдан иборат.

4 ноября2

Марафондан тушган маблағлар Тошкент шаҳридаги театрларидан бирида кўр ва кўзи ожиз инсонлар учун қулай муҳит яратиш бўйича экспериментал лойиҳани амалга оширишга йўналтирилади. Ушбу дастур тифлоизоҳлаш (аудиодескрипция) ёрдамида пьесани театр саҳнасида намойиш этилишини ўз ичига олади. Бунинг учун зарур асбоб-ускуналарни харид, шунингдек, мутахассисларни ўқитиш ташкил этилади.

НКМК Матбуот маркази.

НКМКнинг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

 

https://t.me/ngmkofficial

https://www.facebook.com/ngmkofficial

https://twitter.com/ngmkofficial

  

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 3172

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 3103

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 2393

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 2193

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1643