АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ – ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА КАМАРБАСТА

Batafsil: Yaratildi: 25.10.2019 09:37 Tahrirlandi: 26.10.2019 14:20 Ko'rishlar soni: 334

Навоий кон-металлургия комбинати тизимида автомобиль транспортининг ютуқ ва муваффақиятлари эътирофга молик. Комбинатимизда автотранспорт тизими замон билан ҳамоҳанг ривожланиб бормоқда. Кундалик турмушимизни автотранспорт воситаларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу боисдан автомобиль транспорти ходимлари халқимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қиладиган кўмакчидирлар.

25 октября

Комбинатнинг Марказий кон бошқармасида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган режалар ортиғи билан бажарилмоқда. Бунда ташкил этилганига ярим асрдан ошган Автотранспорт бошқармасининг муносиб ҳиссаси бўлаяпти. Улар миллионлаб тонна тоғ жинсларини манзилга етказиб беришда жонбозлик кўрсатишмоқда. Бошқарманинг GPS навигаторлари ўрнатилган транспорт воситалари сунъий йўлдош орқали ойнадек кўриб турган операторлар назорати остида ҳаракатланиб туради. Корхона жамоаси асосан “Мурунтов”, “Олтинни уюмда ишқорлаш цехи”, “Ауминзо-Амантой” конларидан қазиб чиқарилаётган руда ва тоғ жинсларини тегишли манзилларга ташиб бермоқда.

Бошқарманинг технологик транспорт воситаларини бирлаштирган 9 та автоколоннасидаги замонавий кон-транспорт воситалари, турли ёрдамчи техникалар ҳамиша шай ҳолатда. Марказий таъмирлаш устахонаси ишчи-ходимларининг меҳнати туфайли технологик ва техник транспорт воситаларининг бир маромда ишлаши таъминланаяпти. Комбинат ва кон бошқармаси раҳбариятининг бевосита кўмагида Автотранспорт бошқармасининг парки йилдан-йилга замонавий транспорт воситалари билан кенгайиб бораяпти. Мисол учун кейинги уч йилда бошқармага келтирилган 133 та янги транспорт воситаси иш унумдорлигини оширишга хизмат қилаяпти. Шундан 99 таси технологик транспорт бўлса, қолган 34 таси йўл-қурилиш ва ёрдамчи транспорт воситаларидир.

Бугунги кунда бошқармада 136 тоннадан 220 тоннагача юк кўтариш қувватига эга бўлган 159 та “BelAZ”, “CAT” автоағдаргичлари, ўнлаб бульдозер, фронтал юклагичлар унум билан ишлатилаяпти. Автокорхонанинг паркида умумий 304 та транспорт воситаси ишлаб чиқаришга жалб қилинган.

Жорий йилнинг ўтган даврида жами 31 та янги транспорт воситаси келтирилди. Йил якунигача шу каби замонавий техникалар келтирилиши кўзда тутилган. Автокорхонанинг мавжуд автотранспорт воситалари мунтазам ишлашини таъминлаш учун 2 минг 200 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

Жамоада соҳада кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар фаолият юритиши вазифалар ўз вақтида, сифатли бажарилишига имкон бермоқда. Шу ўринда бош муҳандис Нодиржон Юсупов, ҳайдовчилар Абдулла Нарзуллаев, Шомурод Нарзиев, Лутфиддин Эшмуродов, Уали Айтбенбетов, уста Зафар Муртазаевларнинг номларини келтиришимиз мумкин.

Автокорхонага келтирилаётган йирик автотранспорт воситаларини қисқа муддатда йиғиб, фойдаланишга топшириш мутахассислардан катта маҳорат талаб этади. Ишлаб чиқаришга тайёрлаш участкаси қарийб 80 кишилик меҳнат жамоасига эга. Улар томонидан янги автотранспорт воситалари 5 ёки 6 иш кунида йиғилмоқда. Бундай мураккаб вазифанинг уддасидан чиқишда малакали мутахассисларнинг тажрибаси қўл келаяпти. Участкада ҳайдовчиларнинг маҳорат ва билимини янада мустаҳкамлаш мақсадида янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди. Бу ерда ҳайдовчилар соҳага алоқадор билим олишлари билан бирга амалиёт ўташ имконияти мавжуд.

25 октября2

2017 йилда “BelAZ” автоағдаргичининг динамик ҳайдаш симулятори сотиб олинди. Мазкур электромеханик трансмиссия билан ҳайдашнинг динамик симулятори автоағдаргични синф шароитида йилнинг турли фаслларидаги ҳар хил об-ҳаво инжиқликларига қарамасдан, ёқилғи-мойлаш материалисиз бошқариш кўникмаларини шакллантиришга мўлжалланган. Шунингдек, ноябрь ойида “CAT” автоағдаргичини бошқариш учун динамик симулятор сотиб олиш режалаштирилмоқда. Ўқув мажмуаси инструктори Абдурашид Райимовнинг таъкидлашича, ушбу ўқув синфида мутахассислар катта амалиётга эга бўлиш билан бир қаторда замонавий техникаларнинг имкониятларини пухта ўзлаштирадилар.

НКМК Матбуот маркази.

НКМК Матбуот марказининг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

https://t.me/pressangmk

www.fb.com/pressa.ngmk 

www.twitter.com/pressa_ngmk

Mavzuga oid yangiliklar

IJODKORLAR BILAN UCHRASHUV

16.03.2018 14:13 979

TARIXI BILAN FAXRLANGAN YOSHLAR

04.02.2019 14:18 473

“XAMSA”DA ILM-FAN MASALASI

04.02.2019 14:24 334

BAHOR KELDI SENI SO‘ROQLAB

01.03.2019 13:10 286