КАТТА САЙДОВДА ЗАМОНАВИЙ МАКТАБ

Batafsil: Yaratildi: 16.10.2019 16:03 Tahrirlandi: 16.10.2019 16:47 Ko'rishlar soni: 703

Мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама билимли бўлиб вояга етиши учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда.

16 октября

Юртимизда халқ таълимини ривожлантириш, ўқитувчининг жамиятдаги мавқеи ва нуфузини ошириш ҳамда ёш авлодни ватанпарвар, билимли қилиб тайёрлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Шу билан бир қаторда улар учун замонавий ўқув даргоҳлари ҳам барпо этилмоқда. Самарқанд вилояти Пайариқ тумани “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғинининг Катта сайдов қишлоғида замонавий архитектуранинг сўнгги ютуқлари асосида қад ростлаган 53-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларга бағрини очди.

16 октября2

Куни кеча мазкур илм масканининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда мактаб биноси қурилиши ва уни жиҳозлаш ишларида ҳомийлик қилган Навоий кон-металлургия комбинатининг ўрни эътироф этилди. Давлат дастури доирасида бир йил давомида тўлиқ қайта қурилган таълим муассасасининг фойдаланишга топширилиши Катта сайдовлик болажонлар учун байрамга айланиб кетди. “Qurilish Element” масъулияти чекланган жамияти жамоаси амалга оширган қурилиш ишларига 11,5 миллард сўм маблағ сарфланди.

16 октября3

- Мактабимизда 354 ўқувчи таълим олмоқда, шундан 149 нафари бошланғич, 205 нафари юқори синф ўқувчиларидир. 420 ўринли мактабимизда сунъий қопламали стадион, ёпиқ спорт зали, замонавий компьютер синф хоналари, қизларимиз учун тикувчилик дастгоҳлари билан жиҳозланган ўқув хоналари мавжуд. Навоий давлат кончилик институтининг профессор-ўқитувчилари билан яқин алоқалар йўлга қўйилган. Келгусида мактабимиздан фан олимпиадалари ғолиблари, давлатимиз тараққиётига ҳисса қўша оладиган етук мутахассислар, олимлар етишиб чиқишига ишонаман, - дейди мактаб директори Жасур Очилов.

16 октября4

Тадбирда Навоий кон-металлургия комбинати ва Навоий давлат кончилик институти томонидан мактаб кутубхонаси учун бадиий адабиётлардан иборат китоблар тўплами ҳамда компьютер жамланмалари совға қилинди.

НКМК Матбуот маркази.

НКМК Матбуот марказининг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

https://t.me/pressangmk

www.fb.com/pressa.ngmk 

www.twitter.com/pressa_ngmk

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 3166

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 3095

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 2391

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 2191

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1642