ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ – АСОСИЙ ВАЗИФА

Batafsil: Yaratildi: 14.10.2019 14:30 Tahrirlandi: 14.10.2019 14:49 Ko'rishlar soni: 175

Янгиланаётган Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёт босқичи – миллий юксалиш даврида катта довонларни эгаллаш сари борилмоқда. Аммо ҳозирги кунда дунё нотинч. Экстремизм ва терроризм барчанинг тинчини бузмоқда, ташвишга солмоқда. Навқирон ёшлар вакиллари бу жирканч иллат домига илиниб қолаётгани жуда аянчлидир.

14 октября

Навоий кон-металлургия комбинати Маънавият ва маърифат маркази томонидан Геология қидирув экспедицияси мажлислар залида ташкил этилган тадбирда турли соҳа вакилларидан тузилган тарғибот гуруҳи аъзолари комбинат ишчи-ходимлари, айниқса ёшларимизга бу салбий иллатларнинг ҳаётимизга етказадиган салбий оқибати ҳақида маълумот беришди. Унда Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Х.Раупов, Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими раҳбари в.в.б. А.Муқимов, вилоят бош имом хатиби ўринбосари Д.Эргашев, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Навоий шаҳар бошқармаси бошлиғи Л.Ҳайдарова, Навоий давлат кончилик институти катта ўқитувчиси Н.Бердиев ва бошқалар мавзу доирасида маърузалар қилишди.

- Бугунги глобаллашув ва тараққиёт асри ҳар кимдан кучли билим ва тафаккур эгаси бўлишни, замонавий ахборот технологияларидан унумли ва мақсадли фойдаланишни, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан мустаҳкам фуқаролик позицияси билан ёндашишни талаб этади, - деди жумладан ўз сўзида Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими раҳбари А.Муқимов.

14 октября2

Шунингдек тадбирда ҳаётимизда учраётган оилавий можаролар, ажримлар ва баъзи оилаларнинг иқтисодий қийин аҳволга тушиб қолиши сабаблари мутахассислардан томонидан мисоллар билан таъкидланди. Оилавий ажрим ҳолатлари таҳлил этилиб, кўрсаткичларнинг салмоқли қисми асосан ёшларнинг катта ҳаётга тайёр эмаслиги, қайнона-келин муносабатлари, тўйдан кейинги қарзлар кабилар оқибатида юзага келаётгани айтиб ўтилди.

Тил миллат кўзгуси, ғурури, тафаккур манбаидир. Тадбирда Матбуот маркази бошлиғи А.Жўраев Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ва унинг аҳамияти, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди ҳамда ўзининг тил ҳақидаги шеърини ўқиб берди.

НКМК Матбуот маркази.

НКМК Матбуот марказининг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

https://t.me/pressangmk

www.fb.com/pressa.ngmk 

www.twitter.com/pressa_ngmk

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2389

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2359

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1856

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1710

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1141



KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

Yevropa Sifat tadqiqotlari jamiyati dunyoning ishlab chiqarish korxonalari, tashkilot va oliy ta’lim muassasalarini xalqaro sifat talablari darajasidagi faoliyati…

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

Biz Navoiy kon-metallurgiya kombinati jahonda o‘ziga xos nufuzga ega ekanligini hamisha faxrlanib gapiramiz. Yaqinda korxona mutaxassislarining konchilik sohasidagi…

Yangiliklarga obuna bo'lish