НКМК – ЖАҲОНДА ОЛТИН ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР ЎРТАСИДА ПЕШҚАДАМЛАРДАН БИРИ

Batafsil: Yaratildi: 09.10.2019 11:26 Tahrirlandi: 09.10.2019 11:28 Ko'rishlar soni: 404

Россиянинг MMF бизнес-портали маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили 2,5 минг тоннадан ортиқ олтин қазиб олинади. Бугунги кунда Хитой Халқ Республикаси, Австралия ва Россия Федерацияси бу қимматбаҳо металлни қазиб олиш ҳажмлари бўйича етакчи учликка киради.

9 октября

Мазкур бизнес-портал сайтида чоп этилган мақолада таъкидланишича, Навоий кон-металлургия комбинати жаҳонда олтин ишлаб чиқарувчи пешқадам компанияларнинг биринчи ўнталигига киради. Шунингдек, НКМКдан ташқари Канаданинг Barrick Gold, АҚШнинг Newmont Mining ва Жанубий Африка Республикасининг AngloGold Ashanti, Gold Fields, Harmony Gold каби компаниялари ушбу рўйхатдан ўрин олишган.

9 октября2

Шуни таъкидлаш керакки, комбинатда таркибида олтин бўлган рудани қайта ишлаш ва аффинажланган олтин ишлаб чиқариш 1-, 2-, 3-, 4-Гидрометаллургия заводларида (ГМЗ) амалга оширилади. 2-ГМЗ комбинатда олтин ишлаб чиқаришда етакчи ўринни эгаллайди. Заводда рудани майдалашдан то олтин қуймалари шаклида юқори сифатли тайёр маҳсулот олишгача бўлган жараён тўлиқ амалга оширилади. Руда заводга дунёда олтин захиралари бўйича ноёб ҳисобланган “Мурунтов” конидан олиб келинади. 1969 йилда 2-ГМЗда оғирлиги 11 килограмм 820 грамм бўлган биринчи олтин қуймаси олинди. Комбинатнинг “999,9” пробали олтин қуймалари жаҳоннинг қимматбаҳо металлар бўйича биржаларида Ўзбекистоннинг брендига айланди. 2019 йилда НКМКга Лондон олтин қуймалари бозори ассоциацияси (LBMA – London Bullion Market Association) томонидан бозор талабларига тўла риоя қилиш борасида навбатдаги тест синовларидан муваффақиятли ўтганлигини тасдиқловчи сертификат тақдим этилди.

Ўзбекистон кон-металлургия саноати тарихида биринчи марта 2017 йилда Навоий кон-металлургия комбинатининг бир гуруҳ мутахассислари мураккаб таркибли рудалардан олтинни ажратиб олиш технологиясини яратганликлари учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Жаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг “Энг яхши ихтирочи” олтин медали билан тақдирланди. Мазкур технология яқинда 3-ГМЗда ишлаб чиқаришга жорий қилиниб, заводда Сорбциялаш жараёни чиқиндиларини юқори самарали куйдириш мажмуаси ишга туширилди. Бу мажмуа ўзининг илғор муҳандислик-техник ечимлари, технологик жиҳозланиш даражаси билан дунёда ягона бўлиб,  келгусида заводда хом ашёдан фойдаланиш самарадорлигини 8 фоизгача, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни 11 фоизга ошириш ва 150 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконини берди.

НКМК Матбуот маркази.

НКМК Матбуот марказининг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

https://t.me/pressangmk

www.fb.com/pressa.ngmk 

www.twitter.com/pressa_ngmk

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2287

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2277

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1792

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1655

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1086