ХОДИМЛАРНИ ТЕСТ СИНОВИДАН ЎТКАЗИШНИНГ ЯНГИ ДАСТУРИ

Batafsil: Yaratildi: 27.09.2019 16:06 Tahrirlandi: 11.10.2019 08:18 Ko'rishlar soni: 398

 11 октября

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Тармоқлар ва подстанциялар цехида ходимларни электр хавфсизлиги бўйича тест синовидан ўтказишнинг янги дастури тақдимоти бўлиб ўтди.  

Тадбирда НКМК бош муҳандисининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича ўринбосари М.Ишанходжаев, НКМК бош энергетигининг ўринбосари Қ.Ғуломов, Тармоқлар ва подстанциялар цехи бошлиғи К.Ҳасанов ҳамда комбинат бўлинмаларининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича муҳандислари иштирок этишди.

Ушбу дастур Тармоқлар ва подстанциялар цехи муҳандис-дастурловчиси Р.Бегишев томонидан цехнинг етакчи мутахассислари ёрдамида ишлаб чиқилганлиги таъкидланди. Мазкур дастур комбинат бўлинмалари раҳбарлари, мутахассислари, ишчи-ходимларининг энергоқурилмалар тузилиши ва улардан хавфсиз, техник фойдаланиш, меҳнат муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигига оид, қоида, меъёр, қўлланма ва маъмурий ҳужжатларга доир билимларини даврий текшириш учун 400 дан ортиқ саволлардан иборатдир.

Тадбирда таъкидланганидек, дастур томонидан тест синовининг натижаси бўйича баённома берилади. Агарда саволларга 75 фоиздан ортиқ ижобий жавоб берилган бўлса, тест синовидан муваффақиятли ўтилган деб ҳисобланади. Натижа қониқарсиз бўлса, тест синови қайта ўтказилади. Мазкур электрон тест синови вақтни тежаш, бир вақтнинг ўзида бир нечта ходимни синовдан ўтказиш ва шу каби бошқа устунликларга эга.  

Тақдимот якунларига кўра, электрон тест синовидан ўтказиш тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш, янги дастурни комбинат бўлинмаларида синовдан ўтказиш, зарурият туғиладиган бўлса, унинг базасини саволлар билан тўлдиришга қарор қилинди.

НКМК Матбуот маркази.

НКМК Матбуот марказининг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

https://t.me/pressangmk

www.fb.com/pressa.ngmk 

www.twitter.com/pressa_ngmk

Mavzuga oid yangiliklar

«TISHLARINGIZNI ASRANG VA CHIROYLI JILMAYING...»

01.12.2017 09:21 1096

NAVOIY SABOQLARI

14.02.2018 11:05 900

RULNI – PROFESSIONALLAR BOSHQARMOQDALAR

01.03.2018 10:19 1163

SHARAFLI KASB EGALARI

16.03.2018 14:22 980

ASSALOM, NAVRO‘ZI OLAM!

17.03.2018 09:24 996