ТЕЖАМКОРЛИК – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ

Batafsil: Yaratildi: 25.09.2019 14:21 Tahrirlandi: 25.09.2019 14:22 Ko'rishlar soni: 218

Маълумки, шу йилнинг 22 августида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

25 сентября

Эътиборлиси, ушбу қарорда иқтисодиёт тармоқлари ва маиший соҳа объектларида энергия самарадорлигига эришиш, қайта тикланувчи энергия манбалари технологияларини жорий этиш механизми белгилаб берилди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда барча тармоқ ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигига эришиш, энергия тежовчи ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Негаки, мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши кундан-кунга янги иншоотлар ва саноат тармоқлари ҳисобига кенгайиб бораётган юртимиз учун юқори тежамкорликка эришиш ҳамда бунга замонавий технологияларни жорий этиш муҳим аҳамият касб этиши билан боғлиқдир.

Бундан ташқари, юртимиз ишлаб чиқариш корхоналарида истиқболли энергия самарадорлигига эришиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш замон талабига айланмоқда. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ошириш учун ҳар бир маҳсулот бирлигига сарфланадиган ёқилғи-энергия ресурсларини сезиларли тарзда камайтириш, саноат корхоналари ҳамда ижтимоий соҳа объектлари биноларига қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш борасида пишиқ-пухта ҳисоб-китобларни амалга ошириш муҳим вазифадир.

Айниқса, қарорда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилганда имтиёз ва преференциялар тақдим этилиши, иссиқ сув таъминоти учун сертификатланган қуёш сув иситгичларидан фойдаланиш, шу билан бирга, бино ва иншоотларни лойиҳалаш, таъмирлаш ва қуришда энергия тежовчи лампалардан фойдаланишнинг мажбурийлиги белгилангани айни муддао бўлди.

Давлатимиз раҳбари қарорида таъкидланганидек, мамлакатимизда кейинги уч йилда 2,4 миллиард кВт электр энергияси, 20 минг тонна нефть маҳсулотлари ва 2,4 миллиард куб метр табиий газни тежашга эришиш лозим. Албатта, бу натижаларга эришиш учун қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш, янги ускуналарни ўрнатиш, пировардида ушбу усул билан миллий ёқилғи-энергия ресурсларини тежашга эришиш йўлида биргаликда ҳаракат қилишимиз лозим.

Айни пайтда комбинатимизда ҳам мазкур қарор ижрога қаратилиб, кенг кўламли ташкилий-техник чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар яқин вақтда ўзининг ижобий натижасини бериб, ишлаб чиқариш корхоналаримиз ҳаётида қарор ижроси изчил таъминланишига эришилади.

Ғолибжон ХОЛБОЕВ,

НКМК бош энергетиги.

НКМК Матбуот марказининг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

https://t.me/pressangmk

www.fb.com/pressa.ngmk 

www.twitter.com/pressa_ngmk

Mavzuga oid yangiliklar

«TISHLARINGIZNI ASRANG VA CHIROYLI JILMAYING...»

01.12.2017 09:21 1096

NAVOIY SABOQLARI

14.02.2018 11:05 900

RULNI – PROFESSIONALLAR BOSHQARMOQDALAR

01.03.2018 10:19 1163

SHARAFLI KASB EGALARI

16.03.2018 14:22 980

ASSALOM, NAVRO‘ZI OLAM!

17.03.2018 09:24 996