ОИЛАДА ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШ – ДАВР ТАЛАБИ

Batafsil: Yaratildi: 24.09.2019 08:35 Tahrirlandi: 24.09.2019 08:35 Ko'rishlar soni: 225

Бугун мамлакатимизда юз бераётган туб ўзгаришлар натижасида ҳаётимиз, жамият ўзгармоқда, ватандошларимиз янгиланиш жараёнларида фаол иштирок этишаяпти. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, ҳар жабҳада миллий юксалиш ҳаракатлари кетаётган бир даврда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги жуда муҳим аҳамиятга эгадир.

24 сентября

Навоий кон-металлургия комбинати Маънавият ва маърифат маркази томонидан Навоий машинасозлик заводида ташкил этилган тадбир мавзуси шу ҳақда бўлди. Унда Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Х.Раупов, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Навоий шаҳар бошқармаси бошлиғи Л.Ҳайдарова, Навоий давлат кончилик институти психологи М.Нормуҳаммедовалар мавзу доирасида маърузалар қилишди.

- Оилада миллий қадриятларни шакллантириш, ота-она етакчи ва намуна бўла олишига эришиш, фарзандларимиз тарбияси учун алоҳида вақт ва эътибор ажратиш зарур. Ҳар қандай шахсга у жамият учун керакли ва қимматли эканлигини уқтира олишимиз лозим. Бола тарбиясида ҳар бир ота-онанинг катта ўрни борлиги тадбир иштирокчиларига аниқ мисоллар билан тушунтирилди ва уларга тавсиялар берилди, - дейди психолог Моҳичеҳра Нормуҳаммедова.

24 сентября2

Бугунги кунда жамиятимизда айрим кишиларнинг бойлигини кўз-кўз қилиш учун дабдабали тўйлар қилаётганликлари, шу йўл билан обрў орттиришга интилаётганлиги, бу эса кўплаб оилаларнинг ижтимоий-маънавий муҳитига салбий таъсир кўрсатаётганлиги тадбирда таъкидлаб ўтилди. Ҳаётимизда учраётган оилавий можаролар, ажримлар ва баъзи оилаларнинг иқтисодий қийин аҳволга тушиб қолиши сабаби ҳам кўпинча шу нарсага бориб тақалаётганлиги кўпчиликни ташвишга солмоқда. Оилавий ажрим ҳолатлари таҳлил этилиб, кўрсаткичларнинг салмоқли қисми асосан ёшларнинг характери тўғри келмаслиги, қайнона-келин муносабатлари, тўйдан кейинги қарзлар кабилар оқибатида юзага келаётгани айтиб ўтилди.

24 сентября3

- Жамият тараққиётига тўғаноқ бўлувчи урф-одатларга чек қўймас эканмиз, ижтимоий ҳаётимиздаги айрим муаммолар – бузилган оилалар, етим қолган гўдаклар, норасида болалари билан кўчада қолган муштипар аёллар, оила-турмуш муносабатлари доирасида жиноятлар, жонига қасд қилиш каби иллатлар кўпайса кўпаядики, асло камаймайди, - дейди “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Навоий шаҳар бошқармаси бошлиғи Л.Ҳайдарова.

Тадбирда иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар жавоблар қайтаришди.

НКМК Матбуот маркази.

НКМК Матбуот марказининг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

https://t.me/pressangmk

www.fb.com/pressa.ngmk 

www.twitter.com/pressa_ngmk

Mavzuga oid yangiliklar

«TISHLARINGIZNI ASRANG VA CHIROYLI JILMAYING...»

01.12.2017 09:21 1096

NAVOIY SABOQLARI

14.02.2018 11:05 900

RULNI – PROFESSIONALLAR BOSHQARMOQDALAR

01.03.2018 10:19 1163

SHARAFLI KASB EGALARI

16.03.2018 14:22 980

ASSALOM, NAVRO‘ZI OLAM!

17.03.2018 09:24 996