АВТОМОБИЛЛАРГА СИФАТЛИ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛАДИ

Batafsil: Yaratildi: 17.09.2019 10:53 Tahrirlandi: 17.09.2019 10:53 Ko'rishlar soni: 211

Мамлакатимизда автомобиль транспортида иқтисодий самарадорлиги юқори бўлган табиий газ ёнилғисидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу эса автомобиллар учун газ баллонлари ишлаб чиқарувчи саноат тармоқларини ташкил этилишига, уларда стандарт талаблари доирасида сифатли хизмат кўрсатишни йўлга қўйилишига асос бўлаяпти.

17 сентября

Яқинда  Марказий кон бошқармасига қарашли 9-сонли автокорхонада ана шу йўналишга ихтисослаштирилган, инновацион лойиҳа асосида барпо этилган Автомобилларнинг газ баллон жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш участкаси ва Синов лабораторияси фойдаланишга топширилди. Объектнинг очилиш маросимида иштирок этган НКМК бош директорининг ўринбосари Ҳамидулла Эргашев ва кон бошқармаси мутасадди раҳбарлари янги лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида келгусида комбинат тизимидаги автотранспорт воситаларига газ баллонлари ўрнатилишида хавфсизлик таъминланиб, иқтисодий самарадорликка эришилишини таъкидлашди. Италия ва Россия давлатларидан келтирилган сўнгги русумдаги технологик ускуналар ёрдамида газ баллонларини автомобилларга ўрнатиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари халқаро талаблар доирасида амалга оширилади.

17 сентября2

- Участка ва Синов лабораториясида доимий иш ўрнига эга бўлган 12 нафар ишчи-ходим мураккаб техникаларни бошқариш бўйича махсус ўқув курсларини ўташган. Махсус лаборатория томонидан маҳсулотларни техник синовдан ўтказиш қатъий йўлга қўйилган, - дейди участка бошлиғи Зоҳиджон Ўринов.

Лойиҳани амалга ошириш учун 5 миллард сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиб, шундан 2 миллиард 237 миллион сўм маблағ эвазига замонавий техникалар харид қилинди. Замонавий жиҳозларнинг жорий этилиши иш унумдорлигини оширишга, муҳими, экологик тоза ёнилғи воситалардан  самарали фойдаланишга имкон яратаяпти.

НКМК Матбуот маркази.

НКМК Матбуот марказининг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

https://t.me/pressangmk

www.fb.com/pressa.ngmk 

www.twitter.com/pressa_ngmk

Mavzuga oid yangiliklar

«TISHLARINGIZNI ASRANG VA CHIROYLI JILMAYING...»

01.12.2017 09:21 1096

NAVOIY SABOQLARI

14.02.2018 11:05 900

RULNI – PROFESSIONALLAR BOSHQARMOQDALAR

01.03.2018 10:19 1163

SHARAFLI KASB EGALARI

16.03.2018 14:22 980

ASSALOM, NAVRO‘ZI OLAM!

17.03.2018 09:24 996