ҲАМ САЁҲАТ, ҲАМ ЗИЁРАТ

Batafsil: Yaratildi: 06.09.2019 14:43 Tahrirlandi: 06.09.2019 16:46 Ko'rishlar soni: 3004

Самарқанд – Ўзбекистоннинг туризм соҳаси бўйича катта салоҳиятга эга тарихий шаҳарларидан бири. Шарқ дурдонаси дея таъриф этилган кўҳна кент номи билан машҳур вилоят ҳудудида 1105 археологик, 670 меъморий, 37 диққатга сазовор маскан, 18 монументал, 21 мемориал, жами 1851 та моддий-маданий мерос объектлари мавжуд.

6 сентября8

Навоий кон-металлургия комбинати касаба уюшмалари Кенгаши мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами кунларида ишчи-ходимларнинг юртимизнинг диққатга сазовор тарихий масканларига мазмунли саёҳатларини ташкил этди.  

- Комбинат маъмурияти ва касаба уюшмалари Кенгаши томонидан уюштирилган саёҳатда мен Самарқанднинг Имом Бухорий, Хўжа Дониёр зиёратгоҳлари, Улуғбек расадхонаси, Регистон каби қадамжоларига бориб, бир олам таассуротлар олдим, - дейди НКМК Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси муҳандиси Бахтиёр Мусаев.

Мусулмонлар зиёрат қилиши лозим бўлган бир қанча ислом дини ва таълимоти вакиллари, силсилаи олийга мансуб авлиёлар ва бошқа улуғ зотларнинг мақбаралари Самарқандда жойлашган. Хусусан, ислом динида Қуръони Каримдан кейинги иккинчи ўринда турувчи “Саҳиҳи Бухорий” китоби билан машҳур Имом Бухорий, дунёдаги энг катта калом мактабларидан бирининг асосчиси Имом Мотурудий, силсилаи олийга мансуб Хўжа Аҳрори Валий, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг амакиваччаси Қуссам ибн Аббос (Шахизинда мажмуаси) ва бошқа улуғ зотларнинг мақбаралари шулар жумласидан.

6 сентября9

- Самарқанд вилоятига ҳар йили хорижлик сайёҳлардан ташқари, миллион нафардан ортиқ маҳаллий сайёҳлар ташриф буюради. Шу боис бу ерда тарихий-маданий, шу билан бир қаторда эко, агро, гастрономик, экстремал ва бошқа туризм йўналишларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, шаҳримиз зиёрат туризми йўналишида жуда катта салоҳиятга эга, – дейди бизга ҳамроҳлик қилган политолог олим Шуҳрат Жабборов.

Жонажон Ўзбекистонимиз тарихий қадамжоларига бой Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Хива, Шаҳрисабз каби бетакрор шаҳарлари билан бутун дунёда маълум ва машҳурдир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ мустақиллик байрами муносабати билан берилган қўшимча дам олиш кунлари эвазига Истиқлол шодиёналари кунлари юртимизнинг турли зиёратгоҳлари, қадимий шаҳарлари, хушманзара гўшалари саёҳатчилар билан гавжум бўлди. НКМК касаба уюшмалари Кенгаши томонидан ташкил этилган саёҳатда бир минг 234 нафар ишчи-ходим Бухоро, Самарқанд, Хива каби қадим кентларини зиёрат қилишди.

Азамат ЗАРИПОВ.

Муаллиф олган суратлар.

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2175

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2170

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1706

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1580

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1004



KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

Yevropa Sifat tadqiqotlari jamiyati dunyoning ishlab chiqarish korxonalari, tashkilot va oliy ta’lim muassasalarini xalqaro sifat talablari darajasidagi faoliyati…

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

Biz Navoiy kon-metallurgiya kombinati jahonda o‘ziga xos nufuzga ega ekanligini hamisha faxrlanib gapiramiz. Yaqinda korxona mutaxassislarining konchilik sohasidagi…

Yangiliklarga obuna bo'lish