ИЛМ-ФАН ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИ ЙЎЛИДА

Batafsil: Yaratildi: 06.09.2019 11:51 Tahrirlandi: 11.09.2019 15:09 Ko'rishlar soni: 209

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимида жорий йилнинг 4 сентябрь куни бўлим раҳбарияти ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати бошқармаси мутахассислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда НКМК Илмий-техник кенгашининг 2019 йил 1 июнда ўтказилган мажлисида белгиланган вазифалар бажарилиши муҳокама қилинди. 

6 сентября2

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13-14 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Навоий бўлимининг Идоралараро илмий-техник кенгашининг VI кенгайтирилган ишчи йиғилиши бўлиб ўтган эди.  Ушбу тадбирда Фанлар академиясининг 11 та илмий-тадқиқот институтлари ва республикамиз олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказларидан 40 нафардан ортиқ етакчи илмий ходим ва докторантлар иштирок этиб, НКМК Марказий ва Шимолий кон бошқармаларининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Учрашувда таъқидланганидек, Илмий-техник кенгашда илмий-тадқиқот институтлари олим ва илмий ходимларининг 50 дан ортиқ таклифлари кўриб чиқилиб, улардан 22 таси қўллаб-қувватланди. Аммо, объектив ва субъектив сабабларга кўра баъзи мавзулар бўйича ҳозирги кунгача хўжалик шартномалари тузиш бўйича узул-кесил хулосаларга эришилгани йўқ. Муҳокамаларда муаммоларга тезроқ ечим топиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси йўлида қўйилган яна бир қадам бўлиши ҳамда мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти ва халқ фаровонлигини оширишда муҳим ўрин тутиши таъкидланди.  

Февзи ИСТАБЛАЕВ,

ФА Навоий бўлими матбуот котиби.

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2176

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2170

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1707

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1582

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1004



KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

Yevropa Sifat tadqiqotlari jamiyati dunyoning ishlab chiqarish korxonalari, tashkilot va oliy ta’lim muassasalarini xalqaro sifat talablari darajasidagi faoliyati…

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

Biz Navoiy kon-metallurgiya kombinati jahonda o‘ziga xos nufuzga ega ekanligini hamisha faxrlanib gapiramiz. Yaqinda korxona mutaxassislarining konchilik sohasidagi…

Yangiliklarga obuna bo'lish