ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР – ЭЛ ФАРОВОНЛИГИ УЧУН

Batafsil: Yaratildi: 05.09.2019 13:45 Tahrirlandi: 05.09.2019 14:17 Ko'rishlar soni: 203

Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами арафасида “Дўстлик” агрофирмаси томонидан Қўшработ туманининг лалмикор майдонда бунёд этилган узумзор, ёнғоқзор ва чорвачилик мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

5 сентября

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида берган топшириғига асосан белгиланган чора-тадбирларга мувофиқ янги иш ўринлари яратиш, фойдаланилмай келинаётган ерлардан мўл ҳосил олиш режалаштирилган эди. Экин экиш учун 300 гектар ер майдони ажратилиб, шундан 170 гектарида узумзор барпо этилди. 50 гектар майдонда ташкил этилган ёнғоқзорда Хитойдан келтирилган ҳосилдор “Х-185” навли ёнғоқ кўчатлари парваришланмоқда. Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида 114 нафар маҳаллий аҳолининг бандлиги таъминланди.

5 сентября2

Агрофирма директори Расул Ҳусеновнинг таъкидлашича, 170 гектар узумзор ҳамда 50 гектар ёнғоқзордан 2021 йилдан бошлаб 120 тонна майизбоп узум ҳамда 30 тонна ёнғоқ етиштирилиши мўлжалланаяпти. Шунингдек, 300 бош қорамол бўрдоқига боқилаётган чорвачилик комплексида ҳам 33 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди. Бу ерда 2020 йилдан бошлаб йилига 100 тонна сифатли қорамол гўшти етиштирилади. Қарийб 20 миллард сўм маблағ эвазига барпо этилган ушбу лойиҳаларни амалга оширишда Зарафшон қурилиш бошқармасининг ишчи-ходимлари жонбозлик кўрсатишди.

- Қўшработ туманининг ҳосилдорлиги кам бўлган ер майдонларида ташкил этилган узумзор ва ёнғоқзорлардан ташқари, чорвачилик мажмуасининг ҳам қуриб фойдаланишга топширилиши шу ҳудудда яшовчи аҳолининг кўнглидаги гап бўлди. Қўрғон маҳалласида ташкил этилган мажмуада йил охиригача қўшимча 50 га яқин янги иш ўринларини яратамиз, - дейди “Дўстлик” агрофирмаси бош агрономи Ҳалим Бўронов.

5 сентября3

5 сентября4

Мажмуада озуқа тайёрлаш пункти, уларни сифатли сақлаш учун махсус омборхона, ветеринария хизмати кўрсатиш шохобчаси, қорамолларни чўмилтириш ҳавзаси мавжуд. Аҳамиятли жиҳати, бу ерда озуқа учун гидропоника усулида майса ўстирилмоқда. Хорижнинг сўнгги технологияси асосида ташкил этилган озуқабоп майсалар бўрдоқичиликда яхши самара беради ҳамда экологик сифатли гўшт маҳсулотларини етиштиришни таъминлайди.

Шу куни Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманида агрофирманинг гўшт етиштириш йўналишидаги 20 минг бош жўжага мўлжалланган паррандачилик фабрикаси ҳам фойдаланишга топширилди.

Азамат ЗАРИПОВ.

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2176

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2170

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1707

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1582

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1004



KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

Yevropa Sifat tadqiqotlari jamiyati dunyoning ishlab chiqarish korxonalari, tashkilot va oliy ta’lim muassasalarini xalqaro sifat talablari darajasidagi faoliyati…

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

Biz Navoiy kon-metallurgiya kombinati jahonda o‘ziga xos nufuzga ega ekanligini hamisha faxrlanib gapiramiz. Yaqinda korxona mutaxassislarining konchilik sohasidagi…

Yangiliklarga obuna bo'lish