ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ “МУСТАҚИЛЛИК ДАРСЛАРИ” БИЛАН БОШЛАНДИ

Batafsil: Yaratildi: 04.09.2019 15:54 Tahrirlandi: 05.09.2019 16:06 Ko'rishlar soni: 388

Навоий давлат кончилик институтида янги – 2019/2020 ўқув йили “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остидаги “Мустақиллик дарслари” билан бошланди.

4 сентября

Институт ректори, сенатор Қувондиқ Санақулов катта мажлислар залида ўтказилган тадбирда иштирок этиб, профессор-ўқитувчилар ва биринчи курсга ўқишга қабул қилинган 400 дан ортиқ талабаларни янги ўқув йили билан табриклаб, бугунги кунда Ўзбекистонда рўй бераётган янгиланишлар шиддати дунё ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотиб, қўлга киритилаётган улкан натижалар юксак эътироф қилинаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Қ.Санақулов томонидан ҳозирги даврда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар барча соҳаларни қамраб олаётганлигини ҳамда энг муҳими, ҳар биримиз шоҳид бўлиб турган шаҳару қишлоқларимиз қиёфасига ҳамоҳанг тарзда одамларнинг тафаккури, дунёқараши ва ҳаёт тарзи ҳам ўзгараётганлигини қайд этиб ўтилди.

4 сентября8

4 сентября2 (2)

Ҳозирда таълим сифатини ошириш, тизимдаги муаммоларни самарали ҳал этиш, кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича амалий ишларга қўл урилди. Хусусан, кейинги йилларда Марказий Осиёда ягона ҳисобланган кончилик институти янги ўқув бинолари бунёд этилди, замонавий лаборатория жихозлари билан таъминланган Технопарк ташкил этилганлиги эътироф этилди. Институтда фан, таълим ва ишлаб чиқариш орасидаги узвийликни ривожлантириш мақсадида талабаларнинг аудиторияда олган назарий билим ва кўникмаларини ишлаб чиқариш корхоналарида амалий мустаҳкамлаш мақсадида қатор саноат корхоналаридаги кафедра филиалларида дуал тизимида ўқитиш тизими жорий этилган. Шунингдек, 57 та фан ва спорт тўгараклари  фаолият олиб бормоқда.

4 сентября7

Навоий давлат кончилик институтида 201 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатади. Институтда Кончилик, Энерго-механика, Кимё-металлургия факультетлари мавжуд бўлиб, уларда 15 та кафедра фаолият кўрсатади. Янги ўқув йилидан бошлаб институтнинг Нукус филиали ҳам ўз фаолиятини бошлади.

4 сентября4

Бошланган ўқув йилида 13 та бакалавриат таълим йўналишларига 466 нафар талаба, 10 та магистратура мутахассисликларига 51 нафар магистрант ўқишга қабул қилинди. Бундан ташқари, институтда сиртқи таълим шакли жорий этилиб, 10 та таълим йўналишида талабалар ўқишга қабул қилинди.

НДКИ ахборот хизмати.

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2445

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2404

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1904

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1739

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1178