ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ АЙЁМ ТАРОВВАТИ

Batafsil: Yaratildi: 31.08.2019 13:14 Tahrirlandi: 04.09.2019 10:04 Ko'rishlar soni: 289

Бугун мустақиллигимизнинг қутлуғ йигирма саккиз йиллиги байрами кўпминг кишилик Навоий кон-металлургия комбинати ва унинг бўлинмаларида ҳам ўзига хос кўтаринкилик, меҳнат зафарлари ва совғалар билан қарши олинмоқда.

31 августа

Бу муваффақиятлар куни кеча Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маданият саройида Марказий кон бошқармаси ва бўлинмалари, Зарафшон қурилиш бошқармаси, “Агама” тўқув-трикотаж фабрикаси, заргарлик буюмлари заводи илғорлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида бўлиб ўтган тантанали байрам тадбирида ҳам алоҳида эътироф этилди.

Маросимда сўз олган комбинат бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Қ.Санақулов кон-металлургия соҳасида олиб борилаётган улкан ислоҳотлар, қўлга киритилаётган муваффақиятлар, истиқболдаги вазифалар ҳақидаўз фикр-мулоҳаза ва эзгу ниятларини билдирди.

Шундан сўнг бир гуруҳ соҳа илғорларига турли даражадаги “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони, “НКМК фахрийси” унвони ҳамда фахрий ёрлиқлар тантанали тарзда топширилди.

Айниқса, “Олтин водий” маданият саройи яккахон ижрочилари, бадиий жамоалар, шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов томонидан янгараган куй-қўшиқлар мухлислар қалбига чексиз қувонч улашди.

Шу куни кончи ва металлурглар авлоди истиқомат қилиб келаётган зарафшонликларга муносиб байрам совғаси туҳфа этилди. Жумладан, комбинат томонидан шаҳар марказида барпо этилган фавваролар сайлгоҳининг навбатдаги босқичифойдаланишга топширилди.

Ушбу аҳоли дам олиш ва маданий ҳордиқ чиқариш маскани, анвойи гуллар, ранг-баранг товланувчи фавваролар ва безаклар жилоси,яратилган бошқа шарт-шароитлар барчада ҳавас ва ҳайрат ўйғотди.

Дарвоқе, умумий майдони 2,8 гектар ташкил этувчи ушбу сайлгоҳни қуриш ишларидаМарказий кон бошқармаси, Зарафшон қурилиш бошқармаси, Тошкент шаҳридаги “Генерал Строй” хусусий корхонаси жамоаларининг хизматлари эътирофга лойиқ. Бу мажмуани барпо этишда улар ҳақиқий фидоийлик намуналарини кўрсатишди.

Ҳа,бугун буюк Истиқлол неъматларидан баҳраманд бўлган зарафшонликларнингқувончи чексиз. Улар шундай жаннатмакон юрт бағрида бахтиёр яшаётганликларига шукроналар айтишмоқда.

31 августа2

31 августа3

31 августа4

31 августа5

31 августа6

31 августа7

31 августа8

31 августа9

31 августа10

31 августа11

31 августа12

31 августа13

31 августа14

НКМК матбуот маркази.

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2174

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2170

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1705

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1580

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1004



KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

Yevropa Sifat tadqiqotlari jamiyati dunyoning ishlab chiqarish korxonalari, tashkilot va oliy ta’lim muassasalarini xalqaro sifat talablari darajasidagi faoliyati…

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

Biz Navoiy kon-metallurgiya kombinati jahonda o‘ziga xos nufuzga ega ekanligini hamisha faxrlanib gapiramiz. Yaqinda korxona mutaxassislarining konchilik sohasidagi…

Yangiliklarga obuna bo'lish