УЧҚУДУҚ ЗАМИНИДА НОЁБ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАЖМУАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

Batafsil: Yaratildi: 27.08.2019 16:00 Tahrirlandi: 28.08.2019 07:06 Ko'rishlar soni: 1141

Кон-металлургия саноатининг етакчи корхоналари жойлашган Учқудуқ тумани аҳолиси ҳаётида рўй бераётган улкан ўзгаришлардан ниҳоятда мамнун. Буни бепоён Қизилқум бағридаги кончилар юрти жамоли кундан-кунга чирой очиб, янгидан-янги иншоотлар ҳисобига янада кўркамлашиб бораётганидан ҳам билса бўлади.

27 августа

Куни кеча энг улуғ, энг азиз байрам арафасида учқудуқликлар ажойиб тарихий воқеа гувоҳи бўлишди. Шимолий кон бошқармаси 3-гидрометаллургия заводида Сорбциялаш жараёни чиқиндиларини юқори самарали куйдириш мажмуаси ишга туширилди.

27 августа2

Мазкур мажмуа очилиш маросимида кон-металлургия соҳаси илғорлари, меҳнат фахрийлари, чет эллик ҳамкорлар, лойиҳачи ва қурувчилар, ёш мутахассислар, Шимолий кон бошқармаси, 3-гидрометаллургия заводи ва Учқудуқ туман ҳокимлиги ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

27 августа3

Тантанада сўз олган Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қ.Санақулов, Германиянинг “Engineering Dobersek” компанияси бош директори А.Доберсеклар ушбу лойиҳанинг мамлакатимиз иқтисодий ҳаётидаги аҳамияти  тўғрисида ўз фикр-мулоҳазалари, миннатдорчиликлари ва байрам ниятларини билдиришди.

Маърузаларда муҳтарам Президентимиз қарори билан тасдиқланган Навоий кон-металлургия комбинатини 2026 йилгача ривожлантириш дастурига кўра барпо этилган бу мажмуа “Кўкпатас” ва “Довгизтов” конларининг ишлаши қийин бўлган рудаларидан олтин ажратиб олиш технологиясини такомиллаштиришга қаратилган энг истиқболли инвестицион лойиҳалардан бири бўлиб, ўзининг илғор муҳандислик-техник ечимлари, технологик жиҳозланиш даражаси билан ноёб эканлиги, келгусида хом ашёдан фойдаланиш самарадорлигини 8 фоизгача, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни 11 фоизга ошириши ва 150 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконини бериши таъкидланди.

27 августа4

27 августа5

Бундан ташқари, ушбу янги ва замонавий ишлаб чиқариш мажмуасини барпо этишда Германиянинг “Engineering Dobersek” ва “Eirich”, Италиянинг “Tenova”, Австриянинг “Cemtec” сингари етакчи хорижий компаниялари, шунингдек, Зарафшон қурилиш бошқармасининг “Промэлектромонтаж” трести, “Шимолий” қурилиш-монтаж бошқармаси, “Элементқурилиш” шўъба корхонаси, “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамда “Электроизолит” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси каби ташкилотлардан мутахассислар, лойиҳачилар, қурувчилар фаол иштирок этгани эътироф этилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг қутлуғ 28 йиллик байрами арафасида бўлиб ўтган тадбирда Навоий кон-металлургия комбинати томонидан ушбу хайрли ишда фаол қатнашган хорижий ҳамкорлар, комбинат мутахассислари, қурувчилар ҳамда ишчи-хизматчиларидан 33 нафарига турли даражадаги “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони, “НКМК фахрийси” унвони, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

27 августа6

27 августа7

27 августа8

Анъанага кўра, мажмуани ишга тушириш рамзий тугмаси босилганда, давра гулдурос олқишларга тўлди. Шундан сўнг иштирокчилар мажмуа билан яқиндан танишдилар.

НКМК Матбуот маркази.

НКМК Матбуот марказининг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

https://t.me/pressangmk

www.fb.com/pressa.ngmk 

www.twitter.com/pressa_ngmk

 

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2389

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2359

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1856

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1710

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1141



KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

Yevropa Sifat tadqiqotlari jamiyati dunyoning ishlab chiqarish korxonalari, tashkilot va oliy ta’lim muassasalarini xalqaro sifat talablari darajasidagi faoliyati…

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

Biz Navoiy kon-metallurgiya kombinati jahonda o‘ziga xos nufuzga ega ekanligini hamisha faxrlanib gapiramiz. Yaqinda korxona mutaxassislarining konchilik sohasidagi…

Yangiliklarga obuna bo'lish