ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФ ИЖОДКОРЛАРНИ ФИДОИЙЛИККА ЧОРЛАЙДИ

Batafsil: Yaratildi: 15.08.2019 14:39 Tahrirlandi: 16.08.2019 08:36 Ko'rishlar soni: 120

Куни кеча “Энг улуғ, энг азиз” танлови Навоий вилояти босқичи журналистлар, ёзувчи-шоирлар, ёш ижодкорлар, мўйқалам соҳиблари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида кенг нишонланди. Унда серқирра ижод қилган бу йилги ғолиб ва совриндорлар эълон қилинди.

15 августа

Муҳтарам Президентимиз қарорига кўра ҳар йили мустақиллигимизнинг қутлуғ шодиёнаси арафасида ўтказилиб келинаётган анъанавий “Энг улуғ, энг азиз” танловининг нуфузи борган сари ошиб, унда иштирок этаётган ижодкорлар сафи кенгайиб бормоқда.

Жумладан, бу йилги танловнинг Навоий вилояти саралаш босқичи ҳам янада шиддатли қўр олди. Ташкилий қўмитага тақдим этилган устоз ва ёш ижодкорларнинг энг сара ижодий ишлари шаффофлик асосида энг муносибларни танлаш имконини берди.

 Не бахтки, мазкур нуфузли танловда қадрли ҳамкасбимиз, 42 йилдан буён ушбу шарафли журналистлик касбини эъзозлаб келаётган, НКМКнинг “Кончилар ҳаёти” газетаси муҳаррири Низомиддин Садриддинов “Босма оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрлари ходимларининг журналистик ишлари” номинациясида фахрли 1-ўринни қўлга киритгани бир ижодий жамоада меҳнат қилаётган биз, ҳамкасбларга ҳам чексиз қувонч бағишлади.

Шуниси қувончлики, устоз журналист шу йил 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ҳудуд ижтимоий-сиёсий, иқтисодий фаолиятини кенг ёритишдаги фаол иштироки учун Навоий вилояти ҳокимлигининг ташаккурномаси билан тақдирланган эди.

- Одамлар муаммоларини тушуниш, дарду ташвишларини ҳис қилиш, буни оммавий ахборот воситаларида кўтариб чиқиш ва ҳал этишга кўмаклашиш ҳаёт талабига айланди. Биз қалам аҳли, журналистлар учун ёниб яшаш ва ишлаш, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кузатувчисигина эмас, балки фаол иштирокчиси бўлиб, жамиятга кўпроқ фойдаси тегадиган давр келди, - дейди Н.Садриддинов.

Ҳа, юзлаб ҳақиқий истеъдодлар, муносиб даъвогарлар орасидан бундай ғолиблик шарафига эришиш осон эмас. Лекин ҳақиқат барибир тантана қозонди. Навоийлик энг муносиб ижодкорлар меҳнати қутлуғ байрам арафасида яна бир карра ўз рағбатини топди.

Ғолиблик муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!

Абдумажид ЖЎРАЕВ,

НКМК Матбуот маркази бошлиғи.

НКМК Матбуот марказининг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

https://t.me/pressangmk

www.fb.com/pressa.ngmk 

www.twitter.com/pressa_ngmk

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2174

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2170

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1705

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1580

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1004



KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

Yevropa Sifat tadqiqotlari jamiyati dunyoning ishlab chiqarish korxonalari, tashkilot va oliy ta’lim muassasalarini xalqaro sifat talablari darajasidagi faoliyati…

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

Biz Navoiy kon-metallurgiya kombinati jahonda o‘ziga xos nufuzga ega ekanligini hamisha faxrlanib gapiramiz. Yaqinda korxona mutaxassislarining konchilik sohasidagi…

Yangiliklarga obuna bo'lish