УЧҚУДУҚЛИК ҚУРУВЧИЛАР ПЕШҚАДАМ

Batafsil: Yaratildi: 13.08.2019 10:23 Tahrirlandi: 13.08.2019 10:24 Ko'rishlar soni: 426

Бугун жонажон Ўзбекистонимизда мустақиллигимизнинг қутлуғ 28 йиллигига муносиб ҳозирлик кўрилмоқда. Шимолий кон бошқармамисининг ҳар бир жамоаси зиммасига юклатилган режаларни ортиғи билан адо этиб, энг улуғ, энг азиз айёмни муносиб байрам совғалари билан кутиб олишга ҳозирлик кўришмоқда. Жумладан, бу борада корхона қурилиш ташкилотлари меҳнат жамоаларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

13 августа

Дарҳақиқат, кон бошқармаси қурувчилари томонидан жорий йилнинг январь-июль ойларида 406,9 миллиард сўмлик иш бажарилди. Албатта, бугун Учқудуқ туманининг чин маънода Қизилқум жавоҳирига айланишида ана шу касб фидойилари, қўли гул усталарининг меҳнати бисёр. Бу хайрли ишлар яшаш манзилимизнинг кундан-кунга чирой очишига муносиб хизмат қилмоқда.

- Корхона тасарруфида бўлган бирор бир бўлинма йўқки, бизнинг қурувчиларимизнинг пойи қадами етмаган бўлса, - дейди ШКБ Капитал-қурилиш бўлими бошлиғи Илҳом Саидов. - Республикамизнинг қурилиш сектори мамлакат иқтисодиёти ва тараққиётида етакчи кучга айланмоқда.  Бўлимимиз томонидан 2019 йилнинг шу давригача бажарилган ишларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, залворли меҳнат қилинганлигининг гувоҳи бўласиз.

Дарҳақиқат, “Обод ҳудуд” дастурига кўра бу йил мамлакатнинг ҳар бир шаҳрида камида иккита маҳалланинг, 2022 йилгача эса ҳар йили камида учта маҳалланинг қиёфаси тубдан ўзгартирилиши кўзда тутилган. Ана шу дастурга мувофиқ, қурувчиларимиз иштирокида яқинда фойдаланишга топширилган 120 минг куб сув сиғимига эга, 4,5 гектар майдонда жойлашган кўл ҳавзаси туман тарихида муҳим янгилик бўлди. Хусусан, 16 миллиард сўм маблағ ҳисобига бунёд этилган бу мажмуа бугун энг севимли дам олиш масканига айланди.

Шунингдек, Ўзбекистон тарихида муҳим янгилик, дунёда камдан кам барпо этилган, 190 миллиард сўмлик сармоя ҳисобига 3-Гидрометаллургия заводида қурилаётган Фильтирлаш, қуритиш ва куйдириш цехи комбинатимиз эртанги куни учун нафақат улкан натижа беради, балки юзлаб янги иш ўринлари яратилишига ҳам имкон яратади. Албатта, бу хайрли ишларда қурувчиларимизнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги барчамизни қувонтиради.

Қолаверса, бунёдкорларимиз томонидан 3-Гидрометаллургия заводи меҳнат жамоаси учун қиймати 6,5 миллиард сўм бўлган замонавий ошхона ҳам яқин кунларда фойдаланишга топширилиш арафасиди.

Зеро, бугун Учқудуқда замонга мос ўзгаришларни, бунёдкорликларни, биз қурган иморатларни кўрмоқчи бўлсангиз, албатта, шаҳримизга меҳмон бўлиб келишни тавсия этган бўлардик. Шунда барчасига ўзингиз гувоҳ бўласиз!...

Лайло КАРИМОВА,

Шимолий кон бошқармаси Ахборот хизмати.

НКМК Матбуот марказининг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

https://t.me/pressangmk

www.fb.com/pressa.ngmk 

www.twitter.com/pressa_ngmk


                                                                                                  

 

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2287

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2277

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1792

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1655

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1086