БУХОРОЛИК ЁНҒИН ЎЧИРУВЧИЛАР – ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ

Batafsil: Yaratildi: 12.08.2019 14:03 Tahrirlandi: 13.08.2019 08:02 Ko'rishlar soni: 288

2019 йил 8-10 август кунлари Навоий шаҳрида ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича Ўзбекистон Очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

12 августа_1

Чемпионатда барча вилоятлардан келган Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари терма жамоалари иштирок этишиб, жамоалар ишғол қилиш нарвонида ўқув миноранинг 4-қаватига кўтарилиш, 4*100 метрли ёнғин ўчирувчилар эстафетаси, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш ва ёнғин ўчириш автомобили орқали жанговор ёйилиш шартлари бўйича ўзаро куч синашдилар.

Мусобақанинг биринчи куни иштирокчилар НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳудудида ишғол қилиш нарвонида ўқув миноранинг 4-қаватига кўтарилиш шарти бўйича ўзаро беллашиб, жисмоний салоҳиятлари ва маҳоратларини кенг намоён этишди. Қизғин ва муросасиз давом этган беллашувларда Қашқадарё терма жамоаси (92,2 сония) 1-ўрин, Навоий терма жамоаси (93,1 сония) 2-ўрин ва Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси (93.7 сония) 3-ўринни қўлга киритишди.  

Шунингдек, чемпионатнинг иккинчи куни Навоий шаҳридаги “Суғдиёна” ўйингоҳида кузатувчиларнинг саф кўриги намойишидан сўнг,  жамоалар 4*100 метрли ёнғин ўчирувчилар эстафетаси йўналишида ўзаро беллашдилар. Натижаларга кўра, 1-ўрин навоийликларга (57,6 сония), 2-ўрин қашқадарёликларга (59,9 сония) ва 3-ўрин (61,2 сония) бухороликларга насиб этди.

Куннинг иккинчи ярмида эса жамоалар ёнғин ўчириш автомобили орқали жанговор ёйилиш йўналишида ўзаро баҳслашдилар. Ҳаъкамлар хулосасига кўра, бу йўналишда Тошкент шаҳри терма жамоаси (28 сония) биринчи, Наманган терма жамоаси (29,2 сония) иккинчи ва НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси (30,1 сония) терма жамоаси учинчи бўлди.

Мамлакатимиз биринчилигининг учинчи куни иштирокчилар 100 метрга тўсиқлар оша югуриш шарти бўйича ўзаро белашдилар. Унга кўра, Андижон терма жамоаси (100,7 сония) 1-ўринга, Бухоро терма жамоаси (101,9 сония) 2-ўринга ва НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси терма жамоаси (102,9 сония) 3-ўринга сазовор бўлишди.

Барча шартларнинг якуний натижаларига кўра, бухороликлар Ўзбекистон чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлишди. Қашқадарёлик ва навоийлик жамоалар кейинги ўринларга лойиқ топилди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

12 августа2_1

12 августа3_1

12 августа4_1

12 августа5

12 августа6

12 августа7

12 августа8

12 августа9              12 августа10

НКМК Матбуот маркази.

НКМК Матбуот марказининг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

https://t.me/pressangmk

www.fb.com/pressa.ngmk 

www.twitter.com/pressa_ngmk

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2287

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2277

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1792

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1655

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1086