НКМК: ҚУРУВЧИЛАР ШАРАФЛАНДИ

Batafsil: Yaratildi: 12.08.2019 08:32 Tahrirlandi: 12.08.2019 08:32 Ko'rishlar soni: 109

Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маданият уйида Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли қурилиш бўлинмалари илғорлари, бунёдкорлар, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик иштирокида тантанали байрам тадбир бўлиб ўтди.

12 августа

Тадбирда сўз олган комбинат раҳбарияти вакиллари давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган шиддатли ислоҳотлар, кенг кўламли қурилиш-бунёдкорликлар, халқимиз ҳаёт даражасини янада ошириш йўлида олиб борилаётган ишлар, бу борада шарафли касб эгаларининг фидокорона меҳнати хусусида эзгу ниятларини изҳор этдилар.

Жумладан, бугунги кунда гигант корхона ҳаётида амалга оширилаётган  улкан бунёдкорлик ишларида комбинат қурилиш бўлинмаларида меҳнат қилаётган 3,5 минг нафарга яқин қурувчилар, хусусан, 10 дан ортиқ турли миллат вакиллари, 679 нафар ёшлар ва 428 нафар хотин-қизларнинг ҳиссаси беқиёслиги, кончилар юрти - Учқудуқ, Навоий, Зарафшон, Нуробод, Заркент ва Маржонбулоқ шаҳарларини барпо этиш, ушбу обод манзиллар кундан-кунга янги иншоотлар ҳисобига кенгайиб бораётгани, ўз меҳнати билан юртимизда улкан шуҳрат қозонган Зарафшон қурилиш бошқармаси меҳнат жамоаси фидокорона меҳнати мужассамлиги алоҳида таъкидланди.

12 августа2

Комбинат қурувчилари жорий йилда давлат ва Инвестиция дастурлари, Президентимизнинг ҳудудларга ташрифи даврида берган топшириқларини амалга оширишда ҳам фаол иштирок этиб келишмоқда. Жумладан, яқинда фойдаланишга топширилган йирик қийматдаги Зомин туманида 150 ўринга мўлжалланган “НКМК” санаторийси, Марказий кон бошқармаси меҳмонхонаси негизида “Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун Болалар шаҳарчаси, Учқудуқ шаҳрида техник сув заҳираси омбори ва бошқа кўплаб йирик объектлар барпо этишда, шунингдек, энг улуғ, энг азиз байрам арафасида топширилиши кўзда тутилган Тахиатош туманидаги паррандачилик фермаси, Қўшработ туманидаги чорвачилик комплекси ва интенсив боғ ҳамда бошқа қатор объектларни қурилишига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, ҳозирда комбинат бўлинмаларида 24 турдан ортиқ қурилиш маҳсулотлар, жумладан, темир-бетон, металл конструкциялар, ғишт, қурилиш қуми, оҳак, шағал, замонавий эшик-деразалар, полиэтилен қувурлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётгани, ҳаттоки, экспортга ҳам йўналтирилаётгани, пировардида 2018 йилда жами 322 миллиард сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида бу кўрсаткич 347 миллиард сўмдан ошиб кетгани, ваҳоланки, бундай қурилиш материаллари яқин йилларгача катта маблағлар ҳисобига четдан олингани ҳам таъкидланди.

12 августа3

Қолаверса, Зарафшон қурилиш бошқармаси моддий-техника базасини янада мустаҳкамлашга эътибор қаратилиб, 2017-2019 йилларда бошқармага қиймати 35,7 миллиард сўм бўлган 104 тадан ортиқ энг сўнгги русумдаги замонавий техникалар харид қилингани қайд этилди.  

Шарафли касб эгалари меҳнати доимий рағбатлантирилиб, шу даврга қадар соҳанинг 7 нафар вакиллари турли давлат мукофотлари, 82 нафари эса комбинатнинг “Кончилар шуҳрати” кўкрак нишонлари билан тақдирлангани ҳақидаги фикрлар барчага чексиз қувонч улашди.

12 августа4

Шунингдек, соҳа ходимлари, улар оиласи ва фарзандлари ижтимоий ҳимояси доимий комбинат эътиборда бўлиб, жорий йилда иш жойларида бепул махсус профилактик овқатланиш учун 1 миллиард 227 миллион сўмдан ортиқ, махсус ҳимоя кийимлари учун 1 миллиард 231 миллион сўмдан зиёд маблағлар сарфланган бўлса, 390 нафар қурувчига дам олиш масканларида соғликларини тиклашлари учун 358 миллион сўмлик йўлланмалар берилгани, қурувчиларнинг 424 нафар фарзандларига болалар оромгоҳларда дам олиши учун 78,9 миллион  сўмлик имтиёзли йўлланма, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун эса 46 та бепул йўлланма ажратилгани хусусидаги эътирофлар муносиб олқишланди.

...Байрам тадбирида бир гуруҳ соҳа илғорларига Навоий кон-металлургия комбинати ва бошқа ташаббускорларнинг фахрий ёрлиқлари, кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалари тантанали топширилди.

Айниқса, “Олтин водий” маданият саройи бадиий жамоаларининг чиқишлари даврага янада ўзгача файз бағишлади.

НКМК Матбуот маркази.

Mavzuga oid yangiliklar

QUTLUG‘ YO‘LDA YO‘LBOSHCHINGGA YELKADOSH BO‘L

13.09.2017 10:41 2250

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2065

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2051

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1623

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1507



KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

Yevropa Sifat tadqiqotlari jamiyati dunyoning ishlab chiqarish korxonalari, tashkilot va oliy ta’lim muassasalarini xalqaro sifat talablari darajasidagi faoliyati…

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

Biz Navoiy kon-metallurgiya kombinati jahonda o‘ziga xos nufuzga ega ekanligini hamisha faxrlanib gapiramiz. Yaqinda korxona mutaxassislarining konchilik sohasidagi…

Yangiliklarga obuna bo'lish