НКМК МАҲСУЛОТЛАРИ БЕЛОРУСИЯДА НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Batafsil: Yaratildi: 09.08.2019 14:55 Tahrirlandi: 09.08.2019 14:55 Ko'rishlar soni: 325

Жорий йилнинг 29 июль – 2 август кунлари Минск шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикасига амалга оширган давлат ташрифи доирасида “Made in Uzbekistan” (“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган”) деб номланган мамлакатимиз саноати кўргазмаси ўтказилди.

9 августа9

Мазкур кўргазма белорусcиялик ишбилармонларни Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш, экспорт, туристик ва инвестициявий салоҳияти билан таништириш ҳамда уларга мамлакатимизнинг бой маданий-тарихий меросини намоён этиш мақсадида ташкил этилди.

Кўргазмада республикамиздаги 15 та хўжалик бирлашмаси ва 80 та ишлаб чиқариш корхоналари томонидан мингдан ортиқ турдаги маҳсулотлар, ҳусусан, миллий автомобиллар, қишлоқ хўжалиги техникалари, юк машиналари, автобуслар ва бошқа товарлар намойиш этилди.

9 августа2_1

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхона фаолияти акс эттирилган видеолавҳалар ҳамда “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмаси маҳсулотларининг намуналари кўргазма иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди.      

НКМК вакиллари – Ташқи иқтисодий алоқалар ва сотиш бошқармаси бошлиғи Ҳ.Сафаров, “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмаси директори ўринбосари И.Раджабовлар томонидан белоруссиялик етакчи ишбилармонлар доираси вакиллари билан ҳамкорлик қилиш борасида бир қатор музокаралар олиб борилди.   

НКМК Матбуот маркази.

НКМК Матбуот марказининг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

https://t.me/pressangmk

www.fb.com/pressa.ngmk 

www.twitter.com/pressa_ngmk

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2287

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2277

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1792

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1655

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1086