НКМК ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ БОШҚАРМАСИ ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛМОҚДА

Batafsil: Yaratildi: 09.08.2019 11:22 Tahrirlandi: 09.08.2019 11:22 Ko'rishlar soni: 134

Жорий йилнинг 8 август куни Навоий шаҳрида Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси мезбонлигида Ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича Ўзбекистон Очиқ чемпионатига старт берилди.

9 августа

Дастлаб “Ёшлар маркази”да чемпионатнинг қура ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, мусобақа иштирокчилари сифатида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ёнғин хавфсизлиги бошқармаларининг терма жамоалари аниқланди. Жамоалар ишғол қилиш нарвонида ўқув миноранинг 4-қаватига кўтарилиш, 4*100 метрли ёнғин ўчирувчилар эстафетаси, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш ва ёнғин ўчириш автомобили орқали жанговор ёйилиш шартлари бўйича ўзаро куч синашади.

9 августа2

9 августа3

Ўша куни НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳудудида чемпионатнинг 1-тури – ишғол қилиш нарвонида ўқув миноранинг 4-қаватига кўтарилиш шарти ўтказилди. Ҳакамлар томонидан баҳоланиб, қизғин ва муросасиз давом этган беллашувда Қашқадарё терма жамоаси 1-ўрин, Навоий терма жамоаси 2-ўрин, Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди.

9 августа4

Бугун 9 август куни эрта тонгдан “Суғдиёна” ўйингоҳида чемпионатнинг дастлабки тури кузатувчиларнинг саф кўриги бўлиб ўтди. Бундан сўнг мусобақанинг 2-тури – *100 метрли ёнғин ўчирувчилар эстафетаси ўтказилди. Унинг натижаларига кўра, 1-ўрин навоийликларга, 2-ўрин қашқадарёликларга ва 3-ўрин бухороликларга насиб этди.

9 августа5

9 августа6

Куннинг иккинчи ярмида муҳташам “Суғдиёна” ўйингоҳида республикамизнинг барча ҳудудларидан келган жамоалар мамлакатимиз биринчилигининг қолган шартлари бўйича беллашади.

Сайтимизни кузатиб боринг ва Ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича Ўзбекистон Очиқ чемпионати тафсилотлари билан танишиб боринг!

НКМК матбуот маркази.

НКМК Матбуот марказининг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

https://t.me/pressangmk

www.fb.com/pressa.ngmk 

www.twitter.com/pressa_ngmk

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2287

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2275

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1792

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1655

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1086