КОМБИНАТ – ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЙИРИК СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРИДАН БИРИ

Batafsil: Yaratildi: 07.08.2019 14:57 Tahrirlandi: 07.08.2019 14:59 Ko'rishlar soni: 392

DSC_7493

Жорий йилнинг 6 август куни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида мамлакатимизнинг йирик солиқ тўловчилари рўйхати эълон қилинди.

ДСҚ матбуот хизмати хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2019 йил 12 июлда 3172-сон билан рўйхатга олинган “Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчи сифатида таснифлаш мезонларини аниқлаш тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандига мувофиқ, мазкур рўйхатга республикамизнинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган 1 416 та хўжалик субъекти киритилган.

бюджетУЗБ2

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу рўйхатдан Навоий кон-металлургия комбинати ва унинг таркибига кирувчи корхоналар ўрин олган. Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тайёрланган “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрида НКМКнинг 2019 йилдаги солиқ тўловлари Давлат бюджетининг 6,8 фоизини ташкил этиши кўрсатиб ўтилган.    

Шунингдек, рўйхатда акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари, товар-хом ашё, фонд ва валюта биржалари, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар, йил якуни бўйича маҳсулотларни (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотишдан олинган соф тушуми 100 миллиард сўмдан юқори бўлган юридик шахслар ҳам мавжуд.

Йирик солиқ тўловчиларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола https://soliq.uz/docs/yirik_soliq_tulovchi_uz.pdf орқали танишиш мумкин.

НКМК матбуот маркази.

НКМК Матбуот марказининг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

https://t.me/pressangmk

www.fb.com/pressa.ngmk 

www.twitter.com/pressa_ngmk

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2287

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2275

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1792

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1655

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1086