ЖАНУБИЙ КОН БОШҚАРМАСИ: ЗАЛВОРЛИ ОДИМЛАР, УЛКАН ЮТУҚЛАР САРИ

Batafsil: Yaratildi: 05.08.2019 13:24 Tahrirlandi: 06.08.2019 16:37 Ko'rishlar soni: 279

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги олдидан

Мустақиллик, бизга ўз тараққиёт йўлимизни белгилаб олиш,  келажагимизни яратиш имконини берди, ўзлигимиз, қадриятларимизни қайтарди. Ўтган 28 йил мобайнида халқимиз эришган ютуқ ва марралар шубҳасиз, ҳаётимизда ўрни беқиёс бўлган истиқлол билан чамбарчас боғлиқдир.

Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтиришга йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотлар, давлатга муҳим стратегик аҳамиятга молик маҳсулотларни етказиб бериш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, ёшлар, хотин-қизлар, кекса авлод вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш борасида ўтган йилда Жанубий кон бошқармасида амалга оширилган ишлар ҳақида фикр юритадиган бўлсак, истиқлолнинг моҳияти ва аҳамияти нечоғлиқ улуғ эканлигини чуқур эътироф этамиз.

5 августа

Давлатимиз раҳбарининг жорий йилда мустақиллигимизнинг қутлуғ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни нишонлаш тўғрисидаги қарорини кон бошқармаси жамоаси мамнуният билан кутиб олди ва энг улуғ, энг азиз байрамни кенг нишонлашга ўзига хос тараддуд кўрмоқда.

Айни пайтда Навоий кон-металлургия комбинатининг замонавий техника ва технология билан жиҳозланган, салоҳиятли кадрларга эга, кўп тармоқли йирик бўлинмаларидан бири бўлган кон бошқармасида 7 минг нафардан ортиқ киши меҳнат қилишмоқда. Кон-металлургия саноатининг ўзига хослиги, конларда рудани қазиш, ташиш, қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш жараёнлари кам учрайдиган ҳамда такрорланмас технологияларни талаб қилиши корхонамиз инженер-техник ходимларини доимий равишда инновацион ғояларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ қилишга ундамоқда.

Ўтган 2018 йилда ишлаб чиқаришга самарали технологияларни жорий этиш, маҳаллий хом ашёлардан фойдаланган ҳолда модернизациялашга қаратилган 30 та рационализаторлик таклифлари тушган бўлиб, шундан 25 таси ишлаб чиқаришга жорий этилган бўлса, 2019 йилнинг 6 ойи мобайнида бу кўрсаткич 10 тани ташкил этиб, уларнинг 9 таси ишлаб чиқаришга жорий этилди ва муаллифлар рағбатлантирилди. Зармитан саноат майдонида Россия Федерацияси билан ҳамкорликда янги шахта, 14-сонли ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми биноси қурилиб фойдаланишга топширилди, Нуробод шаҳридаги “Кўзмунчоқ” мактабгача тарбия муассасаси тўлиқ реконструкция қилиниб  болажонларимиз ихтиёрига берилди.

5 августа2

Жорий йилда эса Заркент саноат майдонида истиқлолимизнинг 28 йиллиги байрамига тухфа сифатида 4 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб “Мустақиллик боғи” ташкил этилди, 4 қаватли 44 хонадонли турар-жой биноси қурилиб фойдаланишга топширилди.

5 августа3

Маълумки, Навоий кон-металлургия комбинати ташкил этилганинг 60 йиллиги муносабати билан Президентимиз Фармонига кўра мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини юксалтириш, кон-металлургия саноатини замонавий технологиялар асосида ривожлантириш, мураккаб иш ва иқлим шароитларида ер ости бойликларини самарали ўзлаштириш, тармоқнинг барқарор ишлашини таъминлаш, янги саноат корхоналарини ташкил этиш борасидаги улкан хизматлари, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги хизматлари учун “Зармитан” кони бошлиғи Б.Атабаев ва “Ғужумсой” кони лаҳмчиси Х.Эшқувватовлар “Меҳнат шуҳрати” ордени, Жанубий кон бошқармаси директори Ё.Шакаров эса “Дўстлик” ордени билан мукофотлангани бизнинг бошқарма ишчи-хизматчилари меҳнатига берилган муносиб баҳо бўлди.

5 августа4

Бундан ташқари, бошқармамиз ёшлари ҳам ҳар жабҳада ўзларининг нималарга қодирлигини намоён этиб келаяпти. Жумладан, 4-тиббий-санитария қисми муҳандиси С.Худойбердиев Туркия давлатида спортнинг армрестлинг тури бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медали совриндори бўлди.

Халқимизга хос бўлган меҳр-мурувват ва ҳиммат кўрсатиш бошқармада анъана тусига кирди. Бундай олижаноб фазилатлар ҳар бир байрамларда ёрқин намоён бўлмоқда. Хусусан, касаба уюшмалари билан ҳамкорликда 63 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва фронт орти фахрийларига 7 миллион сўмлик қимматбаҳо совға ва  озиқ-овқат жамланмалари, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, кўп болали, ижтимоий ҳимояга муҳтожларга 177,7 миллион сўмлик моддий ёрдамлар берилгани фикримиз тасдиғидир.

Бошқармамизда ишлаб нафақага чиққан, соҳада кўрсатган хизматлари учун давлат мукофотларига сазовор бўлган, барчага ўрнак бўлган фахрий ишчи ва ходимларга доимий эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ҳаётий тажрибаларидан кенг фойдаланиш, ёшлар ва меҳнат фахрийлари ўртасида учрашувлар ташкил этиш ўзининг ҳар томонлама ижобий натижасини бермоқда.

5 августа5

Хабарингиз бор, юртдошларимиз орасида китобхонлик, китобсеварлик фазилати, “Китоб жавони – ҳақиқий зиёлининг энг ардоқли давлати”, деган анъана жонланаяпти. Шу муносабат билан кутубхоналаримиз фонди 5,6 миллион сўмлик китоблар билан бойитилди, маънавий – маърифий тарғибот –ташвиқот тадбирларининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида йирик кон ва бўлинмаларимизга Юртбошимиз китоблари кўргазмасининг 15 та тўплами олиб берилди.

Ички туризмни ривожлантириш бўйича ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди, ташкилотимизнинг фаол ишчи ва ходимларидан ва фахрийларидан 272 нафарининг қадим ва ҳамиша навқирон Самарқанд, қадим Бухоро ва кўҳна Хива шаҳарларига саёҳатлари ташкил этилиб бу мақсадларга 43,5 миллион сўмга яқин маблағ сарфланди. Бу каби мисолларни узоқ давом эттириш мумкин.

Юртбошимизнинг истиқлолимизнинг 28 йиллигини муносиб нишонлаш бўйича имзоланган қарорида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!”,  деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тардбирлар ҳамда тарғибот-тавшиқот ишларини олиб бориш, шу аснода, “Давлат дастури”, “Ёшлар–келажагимиз”, “Бешта ижобий ташаббус” каби кўплаб муҳим дастур ва режалар асосида мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг маъно ва мазмунини кенг жамоатчиликка етказиш муҳим вазифа этиб белгиланди.

Кон бошқармаси маъмуриятининг тегишли буйруғи билан давлатимиз Раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори талабларини ижро этиш мақсадида, тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ҳамда байрам тантаналарига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий гуруҳ таркиби тасдиқланди.

Буйруққа биноан, ҳар бир кон ва бўлинмалар раҳбарларига Нуробод, Заркент, Маржонбулоқ шаҳарларида ва кон ҳамда бўлинмалар бино ва иншоотларида байрам мазмунига тегишли ва бошқа жорий кўргазмали ташвиқот воситаларини янгилаш ва тегишли тартибда ўрнатиш бўйича  топшириқлар берилди. Шунингдек, 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши буйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг мазмун–моҳиятидан келиб чиқиб, иқтисодиётимизнинг юксалиб бораётганида кон бошқармаси ишчи-хизматчиларининг ҳам муносиб улуши борлигини меҳнат жамоамизнинг ҳар бир вакили эътиборига етказиш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, қўлга киритаётган ютуқларимизнинг асосий омили сифатида, биринчи навбатда жамоамизнинг фидокорона меҳнати, одамларимиз, авваламбор, ёшларимизнинг дунёқараши, сиёсий онги ва тафаккури ўзгариб, фаоллиги кучайиб бораётганлигини кенг талқин этиш бўйича топшириқлар берилди. Жойларда ўтказилаётган машғулотларда, учрашув-мулоқотлар ва давра суҳбатларида “Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва энг азиз байрами”, “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – тараққиёт омили”, “Юртимиз ёшлари эртанги кунимиз эгаларидир”, “Китобхонлик саодатга элтади” каби мавзулар муҳокама этилди.

Хулоса қилиб айтганда, бу йилги байрамни ҳар қачонгидан ҳам кўтаринки руҳда нишонлаш учун ташкилотимизнинг ҳар бир ишчи ва ходими зиммаларига юкланган вазифаларни шараф билан бажариб, байрам тадбирларида фаол иштирок этиб, ўзларининг муносиб ҳиссасини албатта қўшадилар.

Энг муҳими, қалблардаги шижоат, фаровон келажагимизга бўлган ишонч ва иштиёқ бизни асло тарк этмасин, қай соҳада бўлмасин, эзгу орзу-умидлар билан бошлаган хайрли ишларимиз самарали, барорли ва баракотли бўлаверсин. Зеро, Юртбошимиз таъкидлаганларидек “Нияти улуғ халқнинг – иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади”.

Шавкат КЕНГБОЕВ,

Жанубий кон бошқармаси қадрлар бўлими бошлиғининг

маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

НКМК Матбуот марказининг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

https://t.me/pressangmk

www.fb.com/pressa.ngmk 

www.twitter.com/pressa_ngmk

 

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2287

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2277

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1792

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1655

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1086