ШОНЛИ ВА ЗАФАРЛИ ЙЎЛ

Batafsil: Yaratildi: 01.08.2019 09:35 Tahrirlandi: 01.08.2019 09:36 Ko'rishlar soni: 143

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги олдидан

Маълумки, Навоий кон-металлургия комбинати мамлакатимиз саноатининг нуфузли корхоналаридан бири ҳисобланади. Олтин ишлаб чиқариш бўйича  жаҳондаги энг йирик мажмуалардан бири бўлган Марказий кон бошқармасига қарашли 2-Гидрометаллургия заводи эса ана шундай йирик комбинат таркибидадир.

2-Гидрометаллургия заводи қурилиши 1967 йилнинг май ойида бошланган бўлиб, асрий Қизилқум бағрида кўркам воҳа, замонавий шаҳар, қатор корхоналар бунёд этилишига пойдевор яратди. Заводнинг биринчи навбати қисқа муддатда – икки йилу икки ойда қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. 1969 йилнинг 21 июли нафақат завод, балки чўллар қаърида яшириниб ётган табиий бойликларни қидириб топиш ва уларни юрт истиқболи, инсонларнинг фаровон турмуши йўлида ўзлаштиришга жазм қилган Навоий кон-металлургия комбинати жамоаси ҳаётида ҳам абадий битилиб қоладиган сана бўлди. Шу куни заводда оғирлиги 11 килограмм 820 грамм бўлган биринчи олтин қуйма қуйилди.

1 августа

Бугунги кунда олтин ишлаб чиқариш бўйича жаҳондаги энг йирик корхоналардан ҳисобланган 2-гидрометаллургия заводи фаолият кўрсатаётган ўтган 50 йиллик даврида 1,1 миллиард тонна рудани қайта ишлади.

Улкан замонавий саноат мажмуасида матонатли, мустаҳкам иродали, мураккаб техникавий ва муҳандислик масалаларини ҳал этишга қодир турли миллат вакилларидан иборат фидойи инсонлар, устозу шогирдлар меҳнати билан  таркибида  қимматбаҳо  металл  бўлган рудани майдалашдан бошлаб, ундан  тайёр  маҳсулот  ажратиб олиб, олий  сифатли қуйма олтин ҳосил қилишгача бўлган технологик жараёнлар тўлиқ амалга оширилади.

Рудани  тайёрлаш, майдалаш, қуюлтириш, тайёр маҳсулотлар,  таъмирлаш – механика  цехлари,  завод марказий лабораторияси ва саккизта ёрдамчи  участка  ишчи-хизматчилари, муҳандис – техник ходимлари ана шундай масъулиятли ва шарафли вазифани  сидқидилдан бажариб келмоқдалар. Завод жамоаси рудани қайта ишлаш ҳажмини муттасил ошира бориш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга эришмоқда.

Корхона маҳсулотининг олий сифатлилиги халқаро ташкилотларнинг юксак даражадаги эътирофига сазовор бўлаётганлиги аҳил жамоанинг яна бир катта ютуғидир. 1994 йилда Лондон Қуймалар бозори ассоциацияси Арбитраж лабораторияси томонидан 2-гидрометаллургия заводи олтинига оптимал маҳсулот мақоми берилди. Бу корхонада ишлаб чиқарилаётган олтин жаҳон стандартлари талабига тўла жавоб беришининг тасдиғидир. Эндиликда Ўзбекистоннинг олтин қуймалардаги тамғаси бутун дунёда маҳсулот юқори сифатининг нишонаси бўлиб тан олинмоқда. 1998 йилда Навоий кон-металлургия комбинати олтинига Токио саноат маҳсулотлари биржасининг сифат сертификати берилди. 2012 йилда ўтказилган синовда ҳам корхона маҳсулоти сифати яна қайта юқори баҳоланди.

1 августа2

Бугунги кунда заводда барча цех ва участкаларни янги техника ва технологиялар, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлантириш, технологик жараёнларни модернизациялашга алоҳида эътибор берилаётганлиги ютуқларнинг асосий омили бўлаяпти. Сўнгги йилларда майдалаш цехининг ўн еттита блокида бошқарувнинг автоматик тизими жорий этилди. Навоий кон-металлургия комбинати ҳамда Марказий илмий-тадқиқот лабораторияси мутахассислари билан ҳамкорликда цехнинг технологик боғламларини реконструкция қилиш юзасидан ишлар бошлаб юборилди. 14-тажриба блокининг қайта реконструкция қилиниши иш унумдорлигини соатига 9 тоннага ошириш имконини бераяпти. Иккита локал сорбцион қурилма ўрнатилди ва ишга туширилди. Майдалаш цехида олинган магний фракциясидан олтин ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқилди ва қўлланилди.

Ишчи кучини иқтисод қилиш мақсадида яримтайёр маҳсулотларни куйдириш бўйича унумдорлиги 3 баравар кўп бўлган янги куйдириш печи ўрнатилди. Майдалаш цехи классификаторлари гидроциклон батареяларга алмаштирилиб, бўшаган майдонларда олтита янги тегирмон блоклари қурилди. Амалга оширилган кенг кўламли техник ва ташкилий тадбирларнинг самараси ўлароқ заводда иқтисодий кўрсаткичлар ўсиб бормоқда. Ишлаб чиқариш суръатини ифодаловчи рақамларга эътиборингизни жалб қилмоқчимиз:  Агарда заводда 1991 йилда 20 миллион тонна руда қайта ишланган бўлса, 2018 йилда бу рақам 39 миллион тоннага етди.

Жорий йилда эса заводда 40 миллион тонна рудани қайта ишлаш мўлжалланмоқда. Бир қарашда статистик маълумотлар бўлиб кўринган бу рақамлар замирида қарийб уч минг нафарга (2 минг 645 нафар) яқин ишчи-хизматчи, муҳандис техник ходимларнинг кеча-ю кундуз тиним билмай ишлайдиган улкан техналогияларни бошқаришдек заҳматли меҳнат самараси мужассамлашган. Айни вақтда заводга шижоатли ва ўз касбининг етук мутахассиси сифатида жамоада эътибор қозонган Лазиз Адизов бошчилик қилмоқда.

1 августа3

Ҳозирги кунда корхона ҳудудида олтин ва кумуш каби қимматбаҳо металлардан оғирлиги 5 граммдан 1000 граммгача бўлган ўлчовли қуймалар ишлаб чиқариш бўйича юқори технологик мажмуа қурилиши ниҳоясига етказилмоқда. Ўлчамли ёмбилар ишлаб чиқариш учун танловда шу йўналишда етарли тажрибага эга бўлган Италиянинг “IKOI” фирмаси ускуналари танлаб олинди. Мазкур технологик линиялар фойдаланишга топширилгач, йилига 3 тоннагача ўлчамли олтин, 5 тоннагача ўлчамли кумуш қуймалари ишлаб чиқарилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 3 январи ва 1 мартида имзоланган қарорларига мувофиқ, 2026 йилгача Навоий кон-металлургия комбинатида қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни ошириш юзасидан қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлашни кўзлаб, завод қайта ишлаш қувватларини кенгайтиришнинг техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилди. Унга кўра корхонада рудани қайта ишлаш ҳажмини босқичма-босқич  ошириш ҳамда 2024 йилда 50 миллион тоннага етказиш белгиланган. 2019 йилда фойдаланишга топширилиши мўжалланган майдалаш ускунали руда қабул қилиш тармоғи, ортиқча юкланиш тармоғига эга бўлган 2 та конвейер эстакадаси, битта тегирмон блокли майдалаш корпусини қуриш, 3 та қуюқлаштиргични реконструкция, технологик қувурларни монтаж қилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Доимо ишлаб чиқаришнинг юксак маромини таъминлашни, ҳар қандай шароитда буюртма ва топшириқларни шараф билан бажаришни жамоа ўз олдига мақсад қилган.

Қувончлиси шундаки, ҳалол ва фидокорона меҳнат муносиб баҳосини топмоқда. Аҳил жамоа вакилларидан 10 нафари “Шуҳрат” медали, 3 нафари “Дўстлик” ордени, 85 нафари турли даражадаги “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони, шунингдек, “Навоий кон-металлургия комбинати фахрийси” деган юксак номга сазовор бўлишган. Қайси касбда бўлмасин, бу корхонада ишлаш ҳар бир инсон учун юксак шараф. Ана шу туйғу ютуқларга мустаҳкам пойдевор, жамоа аъзолари учун янги, юксак марраларни эгаллашда уларга қанот бўлмоқда.

Нафосат ЗИЁЕВА,

Марказий кон бошқармаси ахборот хизмати.

Mavzuga oid yangiliklar

QUTLUG‘ YO‘LDA YO‘LBOSHCHINGGA YELKADOSH BO‘L

13.09.2017 10:41 2250

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2066

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2053

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1623

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1507



KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

Yevropa Sifat tadqiqotlari jamiyati dunyoning ishlab chiqarish korxonalari, tashkilot va oliy ta’lim muassasalarini xalqaro sifat talablari darajasidagi faoliyati…

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

Biz Navoiy kon-metallurgiya kombinati jahonda o‘ziga xos nufuzga ega ekanligini hamisha faxrlanib gapiramiz. Yaqinda korxona mutaxassislarining konchilik sohasidagi…

Yangiliklarga obuna bo'lish