ЕР ҚАЪРИДАН ЗИЁ ТОПГАНЛАР

Batafsil: Yaratildi: 26.07.2019 11:06 Tahrirlandi: 26.07.2019 11:09 Ko'rishlar soni: 227

Дунёда шундай касблар борки, ёзнинг жазирама иссиғи-ю қишнинг аёзини писанд этмай жавлон уриб хизмат қилишни талаб этади. Геологлар ана шундай машаққатли касблар сирасига киради.

3-Геология-қидирув партия­сининг бугунги ютуқ ва муваф­фақиятлари соҳа ривожида беқиёс. Дастлаб 1967 йил­да ташкил этилган “Мурунтов” конининг фойда­ли қазилма конларини қидириш участ­каси 1983 йилга келиб 3-Геология-қидирув партия­си мақомига эга бўлди. Ўзининг 52 йиллик фаолия­ти давомида “Мурунтов” конида геологик ва бурғилаш ишларини амалга ошириб келаётган жамоа қайта ишлаш мажмуаларининг хомашё базасини кенгайтиришга ўз ҳис­сасини қўшиб келмоқда.

26 июля3

– Ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай геологларимиз табиий бойлик­ларни қидириш, чамалаш, захираларни ҳисоблаш ишларини жадал суръатларда олиб бормоқда. Бунда, албатта, замонавий техникалар, бурғилаш асбоб-ускуналаридан самарали фойдаланяпмиз, - дейди 3-Геология қидирув партияси бошлиғи Алишер Ғойибов.

Сўнгги беш йилда мазкур жамоаси “Мурунтов”, “Ауминзо-Амантой” конларидаги қудуқ­ларда геофизик тад­­­қи­қотларни энг замонавий бур­­ғилаш ускуналарида олиб борди. Жумладан, 2016 йилда 270 минг АҚШ долларига келтирилган “КОБРА-М” каротаж станциясида айни пайтда аниқлиги юқори бўлган геофизик тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, жорий йилда участкалардаги мураккаб бур­ғилаш ишларини сифатли олиб бориш мақсадида, “EXPLORAC 235” бурғилаш қурилмаси келтирилди. Мазкур замонавий техниканинг ишлаб чиқаришга татбиқ этилиши иш кўламини ошириб, вақт тежамкорлигида ўз самарасини бермоқда.

Ҳозирда партия тасарруфида 6 та бур­ғилаш ускунаси ҳамда 2 та каротаж станциялар мавжуд.

Геология, геофизика хизмати, бурғилаш участкаси ҳамда бур­ғилаш ускуналарига техник хизмат кўрсатиш бўлимларидан ташкил топган партияда айни вақтда 89 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Соҳада узоқ йиллар меҳнат қилиб, обрў-эътиборга эга бўлган ходимлар талайгина. Бурғилаш ускунаси машинисти Калдан Кузембаев “НКМК фахрийси” деган номга сазовор бўлган ҳамда “Шахтёрлик шуҳрати” кўкрак нишони билан тақдирланган. Бурғилаш ускунаси машинистлари Якуб Хидиров, Жасур Абдуназаров сингари кўп йиллик меҳнат тажрибасига эга мутахассислар ёшларга ўз касб сир-асрорларини қунт билан ўргатиб келишмоқда.

– Жамоамизнинг малакали мутахассислари нафақат фойдали қазилма конларини излаш, балки кон бошқармаси тасарруфидаги ер майдонлари ҳамда Зарафшон шаҳри ер ости сувларини текшириш устида ҳам иш олиб боришмоқда, - дейди бош геолог Исроил Шарипов.

Жамоада ёшларнинг етук мутахассис бўлиб етишишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларнинг малакаларини ошириб боришларига қулай имконият яратиш мақсадида, ёш ходимга тажрибали устозларни бириктириш орқали “Устоз-шогирд” анъанаси давом эттирилмоқда. Геологлардан Алишер Қўзиев, Парзиддин Ҳайитов, Фазлиддин Ҳамдамов, муҳандис-геофизик Жасур Шукуров, бош геофизик Акрам Ҳодиевлар ёшларга ҳар жабҳада ўрнак бўлиб келишаяпти.

Умуман олганда, эл-юрт манфаати, комбинат ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган геологларнинг хизматлари ҳар қанча таҳсинга лойиқ.

Дилдора КАРИМОВА.

НКМК Матбуот марказининг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

https://t.me/pressangmk

www.fb.com/pressa.ngmk 

www.twitter.com/pressa_ngmk

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2287

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2277

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1792

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1655

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1086