НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ЗАРГАРЛИК КЛАСТЕРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Batafsil: Yaratildi: 09.07.2019 13:58 Tahrirlandi: 09.07.2019 14:31 Ko'rishlar soni: 515

Жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур фармонига биноан, 2019 йил 1 июлдан бошлаб заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўзи ишлаб чиқарган заргарлик ҳамда қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражасини мустақил белгилаш ва уларга белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изларини қўйиш ҳуқуқи берилди. Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни мустақил равишда чакана тартибда сотиш, шунингдек, аҳолидан қимматбаҳо тошлар ва улардан ясалган буюмларни ишлаб чиқариш мақсадларида сотиб олиш ҳуқуқига эга. 

9 июля

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатда таъкидланганидек, эндиликда жисмоний шахсларга қиймати 5 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилди. Тадбиркорлик субъектлари олтин изловчилик фаолияти доирасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларни таъминлаш учун қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни қазиб олиши мумкин.

Бундан буён тижорат банклари ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларидан олтин ва кумуш ўлчов пластиналари кўринишида, шунингдек, 5 грамм ва ундан ортиқ бўлган оғирликдаги гранулаларни Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг тонгги фиксинги асосида миллий валютада сотиб олиш ҳуқуқига эга. 

2022 йилнинг 1 июлига қадар қимматбаҳо металлар ва маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш қўшилган қиймат ва акциз солиғидан озод қилинди. 2020 йилнинг охирига қадар тадбиркорлик субъектлари иштирокида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида камида иккита тайёр заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришдан сотишгача бўлган тўлиқ жараённи ўз ичига олувчи замонавий заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказлари ташкил этилади.

Бундан ташқари, Президентимиз фармони билан 2019-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Яқин тўрт йил ичида мамлакатимизда норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, заргарлик тармоғини янада ривожлантириш бўйича ташкилий тадбирларни ўтказиш, тармоқ кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда маҳаллий заргарлик маҳсулотларини илгари суриш бўйича чора кўриш дастурда кўзда тутилган. 2020 йилнинг мартига қадар Навоий вилоятида йилига 50 килограмм олтин, 100 килограмм кумушдан тайёрланган заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларини яратган ҳолда заргарлик кластери ташкил этилади.

Шуни таъкидлаш керакки, фармонда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш сифатли ва рақобатбардош заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тармоққа чет эл инвестицияларини фаол жалб этишга хизмат қилади.

НКМК матбуот маркази.

НКМК Матбуот марказининг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

https://t.me/pressangmk

www.fb.com/pressa.ngmk 

www.twitter.com/pressa_ngmk

 

 

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2176

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2170

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1707

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1582

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1004



KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

Yevropa Sifat tadqiqotlari jamiyati dunyoning ishlab chiqarish korxonalari, tashkilot va oliy ta’lim muassasalarini xalqaro sifat talablari darajasidagi faoliyati…

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

Biz Navoiy kon-metallurgiya kombinati jahonda o‘ziga xos nufuzga ega ekanligini hamisha faxrlanib gapiramiz. Yaqinda korxona mutaxassislarining konchilik sohasidagi…

Yangiliklarga obuna bo'lish