ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРИ КОНЧИЛИК ИНСТИТУТИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

Batafsil: Yaratildi: 04.07.2019 09:50 Tahrirlandi: 04.07.2019 10:06 Ko'rishlar soni: 247

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов 2019 йилнинг 2 июль куни Навоий давлат кончилик институтида бўлди.

4 июля

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 24 майида Ўзбекистон Миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда берилган топшириқлар мазмунини вилоятдаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва раҳбар ходимларига етказиш мақсадида институтда учрашув бўлиб ўтди.

4 июля2

Тадбирда Навоий давлат кончилик ва педагогика институтларининг профессор-ўқитувчилари билан илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, ёш тадқиқотчиларни илм-фан билан шуғуллантиришга қизиқтириш, ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро илғор тажриба ва методика бўйича инновацион инвестицияларни жалб қилиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, вилоятда фаолият олиб бораётган олий таълим муассасаларнинг 2019-2020 ўқув йилги қабул жараёнига тайёргарлик ҳолати ўрганилди. Ўрганиш жараёнида қабул жараёнини халқаро талаблар даражасида ўтказиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

НДКИ ахборот хизмати.

НКМК Матбуот марказининг ижтимоий тармоқ ва мессенжерларидаги расмий саҳифалари:

https://t.me/pressangmk

www.fb.com/pressa.ngmk 

www.twitter.com/pressa_ngmk  

 

 

 

 

 

 

 

 

Mavzuga oid yangiliklar

QUTLUG‘ YO‘LDA YO‘LBOSHCHINGGA YELKADOSH BO‘L

13.09.2017 10:41 2151

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 1976

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 1947

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1549

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1441