“ҲАР ҲАФТАДА БИР КИТОБ МУТОЛАА ҚИЛАМИЗ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТАНЛОВИ ФАОЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ САМАРҚАНДДА

Batafsil: Yaratildi: 03.07.2019 15:16 Tahrirlandi: 03.07.2019 15:16 Ko'rishlar soni: 153

Китобхонликни кенг тарғиб қилиш борасида кейинги йилларда мамлакатимизда кўплаб танловлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, фаол китобхонлар рағбатлантирилиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб Навоий вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, аҳоли ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида, ҳар шанба куни анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Ҳар ҳафтада бир китоб мутолаа қиламиз” интеллектуал танлови қизғин паллага кирди. Республикада ўзига хос янгилик сифатида эътироф этилаётган мазкур танловда вилоятдаги ташкилотлардан 5 нафардан иборат 50 та жамоа иштирок этаяпти. Шу йилнинг 28 декабригача давом этадиган танлов иштирокчилари миллий адабиётимиз дурдоналари ва жаҳон адабиёти адиблари қаламига мансуб сара асарлардан иборат 37 та китоб асосида беллашиши режалаштирилганлигидан хабарингиз бор.

Бугун Навоий кон-металлургия комбинати жамоаси таркибида НКМК бошқармаси Маҳаллийлаштириш дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари С.Алимов, Марказий конструкторлик бюроси муҳандис-конструкторлари Р.Эрматов ва М.Асророва, Матбуот маркази муҳандиси А.Зарипов, 3-сонли автобаза иш тақсимловчиси Ш.Сулаймонова ҳамда “1-ГМЗ” кон бошқармаси 2-цех смена устаси М.Темирқулиевлар бор. Жамоалар бугунги кунга қадар Амир Термурнинг “Темур тузуклари”, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”, Шиҳобиддин ан-Насавийнинг “Жалолиддин Мангуберди”, Алишер Навоийнинг “Ҳамса”, Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён”, Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз”, Чингиз Айтматовнинг “Асирга татигулик кун”, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Бахтиёр оила”  асарлари ҳамда “Кармана тарихи” рисоласи бўйича беллашдилар.

3 июля3

Яқинда ўтказилган 10 та тур натижаларига кўра, етакчилик қилаётган 10 та жамоа учун вилоят ҳокимлиги томонидан кўҳна ва навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди. Улар орасида ўтган тур натижаларига кўра, 129 балл билан биринчи ўринни қўлдан бермасдан келаётган НКМК жамоаси вакиллари ҳам саёҳатга боришди. Иштирокчилар дастлаб ислом оламида юксак эътиборга эга бўлган муҳаддис олим Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилишди. У ерда қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар руҳига дуо қилинди. Мажмуа ҳудудидаги беш туп чинор дарахти ва уларнинг тагидаги ҳовуз ҳам тарихий аҳамиятга эга. Ушбу дарахтлар XVI асрда Бухоро хони Аблуллахон томонидан экилган. Ҳозирда дарахтларнинг ёши 570 ёшдан ошганини мутахассислар аниқлаб беришган. Мажмуа ёнида бунёд этилган халқаро илмий-тадқиқот маркази ва бу ердаги музей навоийлик китобхонларда буюк аллома ҳақидаги тушунча ва тасаввурни янада бойитди.

Сўнгра Самарқанднинг “Регистон” майдони, Шоҳи Зинда мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбараси зиёрат қилинди. Шунингдек, қайта чирой очган қадимий обидалар билан ёнма-ён шаҳар атрофида замонавий бино ва иншоотлар қурилаётганлиги Самарқандда улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилаётганлигига гувоҳ бўлдик. Бу таассуротларни иштирокчилар Самарқанд вилоят телевидениеси учун махсус интервьюларда улашди.

– Бу каби зиёратларни ташкил этилиши биз мутолаа қилаётган китоблар билан узвий боғлиқ, келгусида янада фаол бўлишимиз учун муҳим аҳамиятга эга. Президентимизнинг фармойишида китоб маҳсулотларини чоп этишдан тортиб, уни тарқатиш, мутолаа маданиятини ошириш каби инсон маънавиятини юксалтиришга қаратилган барча жабҳа қамраб олинди. Юртимиздан донғи дунёни тутган улуғ олимлар ва мутафаккирларнинг кўплаб чиққани ҳам бежиз эмас. Буни мен китоб ўқиб гувоҳи бўлаяпман, – дейди комбинат жамоаси аъзоси Соҳибжон Алимов.  

Азамат ЗАРИПОВ.

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2405

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2371

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1869

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1718

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1154