УЧҚУДУҚЛИК ЁШ ДЗЮДОЧИЛАР – ХАЛҚАРОР ТУРНИР ҒОЛИБИ

Batafsil: Yaratildi: 03.07.2019 11:15 Tahrirlandi: 03.07.2019 11:15 Ko'rishlar soni: 185

Жорий йилнинг 26-28 июнь кунлари Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди.

3 июля

Турнирда Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон давлатларидан 2002-2003, 2004-2005, 2008-2009 йилларда туғилган ўғил-қизлар иштирок этишди. Мамлакатимиз терма жамоаси таркибида Шимолий кон бошқармаси “Лочин” спорт-соғломлаштириш мажмуасининг учқудуқлик машхур мураббий Алишер Шодмоновнинг шогирдлари ҳам татамига чиқишди.

3 июля2

Якуний натижаларга кўра, учқудуқлик ёш дзюдочилар 4 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди. Феруза Бобоқулова (30 килограмм), Асал Шавкатова (42 килограмм), Маржона Турсунова (48 килограмм), Равзахон Адашевалар (70 килограмм) барча рақибларини енгиб, чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Робия Абдуллаева 36 килограмм ва Моҳинур Абдурашидова 44 килограмм вазн тоифаларида иккинчи ва учинчи ўринларга сазовор бўлишди.  

Шимолий кон бошқармаси ахборот хизмати.  

Mavzuga oid yangiliklar

QUTLUG‘ YO‘LDA YO‘LBOSHCHINGGA YELKADOSH BO‘L

13.09.2017 10:41 2151

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 1976

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 1947

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1549

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1441