ИНСТИТУТДА БИТИРУВЧИЛАР ЖАМҒАРМАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Batafsil: Yaratildi: 11.06.2019 14:58 Tahrirlandi: 12.06.2019 07:02 Ko'rishlar soni: 276

Навоий давлат кончилик институтида собиқ битирувчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Битирувчилар жамғармасига асос солинди.

8 июня3

Ушбу жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Таълим муассасаларида уни битириб, юксак ютуқларга эришган номдор шахсларнинг ҳомийлик  хайрия маблағлари ҳисобига шакллантириладиган битирувчилар жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилиб, шу асосда унинг низоми тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Жамғарма маблағлари истедодли талабаларнинг ўз билимларини янада мустаҳкамлашлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш, хусусан, ўқув ва илмий адабиётлар ҳамда жиҳозлар харид қилиш, иқтидорли ёшларнинг илмий изланишларини моддий рағбатлантириш, талабаларнинг туманлар, вилоятлар, республика ва халқаро миқёсида ўтказиладиган турли мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш, кам таъминланган оилалар ва етим болалар тоифасига кирувчи ўғил-қизларни моддий қўллаб-қувватлаш каби қатор эзгу мақсадларга йўналтирилиши кўзда тутилган.

8 июня4

- Институт битирувчилари бугунги кунда мамлакатимизнинг турли ташкилот, корхона ва муассасаларида масъулиятли лавозимларида ишлашади. Айниқса, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари, нуфузли олий таълим муассасаларида, йирик саноат корхоналарию ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритаётганлиги билан бугун ҳақли равишда фахрланамиз, - дейди НКМК бош директори, Навоий давлат кончилик институти ректори Қувондиқ Санақулов. - Шу билан бирга  Навоий кон-металлургия комбинати институтни ўзининг мустаҳкам илмий-техник ва кадрлар базаси ҳисоблаб, унинг фаолиятини доимий равишда моддий ва маънавий қўллаб-қувватлайди. Эътиборлиси, ўтган йиллар мобайнида минглаб битирувчилар комбинат тизимида меҳнат қилаётган бўлса, уларнинг 258 нафари ҳозирда турли раҳбарлик лавозимлар фаолият кўрсатишмоқда.

Бугун институтда 300 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар уч мингдан зиёд талабага таълим бермоқда. Институтимизнинг юксак илмий салоҳият эга тажрибали олимлари, ёш фан докторлари, илмий изланиш билан шуғулланиб келаётган ёш тадқиқотчилари билан институтнинг янги замонавий бинога эга бўлиши, умумий қиймати 6 миллион АҚШ долларига тенг технопарки, у ердаги замонавий лаборатория ускуналари, сўнгги русумдаги компьютер ва мультимедиали ускуналар ўрнатилганлиги соҳада фан ва ишлаб чиқариш уйғунлигини таъминламоқда. Бугун тараққиёт шиддати  фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини янги босқичга кўтариш, муносабатларда креатив ёндошувларни жорий этишни тақозо этмоқда. Юртбошимиз таъкидлаганидек, илм фан ютуқлари-тараққиётнинг муҳим омили эканлигини таъкидламоқ жоиз.

8 июня5

- Ўрта Осиёда ягона олий таълим даргоҳи – Навоий давлат кончилик институтининг илк битирувчиларидан эканлигимдан фахрланаман, - дейди Россиянинг Федерал давлат автоном таълим муассасаси “Миллий технологик тадқиқотлар университети (“МИСиС”)нинг Олмалиқ шаҳри филиали директори, техника фанлари доктори Фарҳодбек Умаров. - Бу хайрли ташаббусга чин юракдан қўшиламиз.

Якунда келгусида жамғарма маблағларидан фойдаланиш ва унинг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Битирувчилар кенгаши тузилди.

Азамат ЗАРИПОВ,

НДКИ ахборот хизмати.

Mavzuga oid yangiliklar

QUTLUG‘ YO‘LDA YO‘LBOSHCHINGGA YELKADOSH BO‘L

13.09.2017 10:41 2001

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 1818

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 1791

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1409

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1335