ЁШ ЎЗБЕК ОЛИМИНИНГ МУҲИМ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТИ

Batafsil: Yaratildi: 10.06.2019 10:26 Tahrirlandi: 10.06.2019 10:26 Ko'rishlar soni: 384

Жаҳонда фойдали қазилмаларни ер остида танлаб эритмага ўтказиш усули анаънавий кончилик усулидан фарқли ўлароқ бир қатор афзалликларга эга эканлиги амалда исботланган. Мазкур усул кончилик корхоналарининг қурилишида капитал маблағларни камайтириш, қурилиш муддатини қисқартириш, маҳсулотларнинг унумдорлигини ошириш имконини бераяпти.

8 июня

Уранга бўлган эҳтиёжнинг жадал суръатда ошиб бориши ноанъанавий технологияларни ишлаб чиқиш бўйича соҳа олимлари олдига янгидан-янги вазифаларни қўймоқда. Шунинг учун суст ўтказувчи ва сувга кам тўйинган уран маъданларини янги технологиялар бўйича қазиб олиш ҳозирги кунда долзарб илмий-техник муаммолардан бири ҳисобланади.

Яқинда Навоий давлат кончилик институтининг ёш олими Шуҳрат Алиқулов профессор Қ.Санақулов илмий маслаҳатчилигида “Суст ўтказувчи уран рудаларини ер остида танлаб эритиш технологиясини ишлаб чиқиш ва жадаллаштириш” мавзусида техника фанлари доктори (DSc) диссертациясини ҳимоя қилди.

 - Уран маъданларини қазиб олиш жараёнлари йилдан йилга мураккаблашиб бормоқда. Маъданларни ер остида танлаб эритмага ўтказиш усулида қазиб олиш муаммо туғдираяпти. Ёш олимнинг бу борадаги изланишлари сульфат кислотанинг солиштирма сарфи камайиб, минерал хомашё базасини ортишига олиб келади, - дейди Қозоғистон миллий техника университети фахрий профессори, техника фанлари доктори  Бауржан Дуйсебаев.

8 июня2

Тадқиқотнинг объекти сифатида Навоий кон-металлургия комбинатининг уран конлари танланди. Илмий тадқиқот  дунёнинг етакчи илмий марказларида ва олий таълим муассасалари катта қизиқиш билан ўрганилмоқда. Навоий кон-металлургия комбинатининг марказий илмий-тадқиқот лабораторияси ва Навоий давлат кончилик институтида олиб борилган назарий-тадқиқот саноат тажрибалари муваффақиятли амалга оширилди.

Олим томонидан сувга кам тўйинган ва суст ўтказувчи уран конларини қазиб олиш илмий асослари яратилди, математик моделлаштириш асосида кенгайтирилган блок-схема ишлаб чиқилди ва уранни ер остида танлаб эритмага ўтказиш жараёнида фильтрланиш ва қазиб олиш даражасини бошқаришнинг компьютер модели яратилди.

Мазкур технология комбинатининг 5-кон бошқармасида уранни ер остида танлаб эритмага ўтказиш жараёнида амалиётга қўлланилди. Натижада унинг самаралари ўлароқ ишлаб чиқариш коэффициенти ошди.

Азамат ЗАРИПОВ,

НДКИ Ахборот хизмати.

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2176

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2170

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1707

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1582

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1004



KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

Yevropa Sifat tadqiqotlari jamiyati dunyoning ishlab chiqarish korxonalari, tashkilot va oliy ta’lim muassasalarini xalqaro sifat talablari darajasidagi faoliyati…

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

Biz Navoiy kon-metallurgiya kombinati jahonda o‘ziga xos nufuzga ega ekanligini hamisha faxrlanib gapiramiz. Yaqinda korxona mutaxassislarining konchilik sohasidagi…

Yangiliklarga obuna bo'lish