“ЗАРАФШОН” БОЛАЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ ОРОМГОҲИ ДАМ ОЛУВЧИЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШГА ТАЙЁР

Batafsil: Yaratildi: 03.06.2019 13:25 Tahrirlandi: 03.06.2019 13:25 Ko'rishlar soni: 208

Зарафшон шаҳридаги “Зарафшон” болалар соғломлаштириш оромгоҳида Навоий кон-металлургия комбинати ишчи-ходимларининг фарзандлари ёзги таътил мавсумини мароқли ўтказишлари учун барча тайёргарлик ишлари ўз ниҳоясига етказилди.

3 июня4

Шу йилги ёзги таътил мавсумида 1 минг 800 нафар 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болажонлар оромгоҳда дам олиши режалаштирилган. Оромгоҳ ҳудудидаги биноларни ўт ўчириш воситалари билан таъминлаш, электр симлари ва жиҳозлар, ёнғин хавф­сизлиги ҳолатини текшириш, ошхона, чўмилиш ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш жойлари, сув таъминоти манбаларидаги санитар-эпидемиологик текшириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, болаларни овқатлантириш мақсадида оромгоҳга сифатли озиқ-овқатларни етказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, бу ерга Марказий кон бошқармаси Уй-жой коммунал бошқармаси ва Зарафшон қурилиш бошқармасига қарашли иссиқхоналарда етиштирилган турли кўкат, полиз ва сабзавотлар олиб келинади. Шу билан бирга ўрик, олма, гилос, узум, беҳи каби меваларнинг шарбатлари мавсум давомида мунтазам равишда “Дўстлик” агрофирмасидан келтирилади. Кон бошқармаси Овқатланиш комбинати ошпазлари томонидан дам олувчи ўғил-қизларга 4 маҳал витаминларга бой тоамлар тайёрланади.

Нафосат ЗИЁЕВА,

Марказий кон бошқармаси ахборот хизмати.

Mavzuga oid yangiliklar

SOVRINDORLARGA MEDALLAR TOPSHIRILDI

15.09.2017 06:16 1520

YANGI OB'YEKTLAR ISHGA TUSHDI

27.09.2017 08:44 1414

ZAVODDA AN’ANALAR QADRLANADI

02.10.2017 09:37 1274

HAR BIR MUHANDIS VA ISHCHI – IXTIROCHI

13.11.2017 13:28 1009

YANGI AVTOTRANSPORT VOSITALARI — YANGI IMKONIYATLAR KAFOLATI

14.11.2017 09:35 1175