УЧҚУДУҚЛИК БЕШ НАФАР ЭГИЗАКЛАР ХОНАДОНИДА БАЙРАМ КАЙФИЯТИ

Batafsil: Yaratildi: 03.06.2019 10:54 Tahrirlandi: 03.06.2019 13:44 Ko'rishlar soni: 440

3 июня

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни Шимолий кон бошқармаси вакиллари Учқудуқ шаҳри “Айтим” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 3-гидрометаллургия заводи ишчиси Жаҳонгир Ибрагимов хонадонида бўлиб, унинг 5 нафар эгизак фарзандини корхона раҳбарияти номидан байрам муносабати билан табриклашди. 

3 июня3

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Жаҳонгир Ибрагимов ва унинг турмуш ўртоғи Муборак Абдураҳмонова икки нафар 5 ёшли Фотима ва Зуҳра исмли эгизак ҳамда уч нафар 5 ойлик Шукрона, Имона, Ирода исмли эгизак опа-сингилларни тарбиялашмоқда. Кон бошқармаси вакиллари жажжи болажонларга турли совға-саломларни туҳфа қилишди. 5 ёшли Фотима ва Зуҳра меҳмонларга болалар боғчасида ўрганган шеърларини айтиб бериб, ҳаммага яхши кайфият улашди.

Лайло КАРИМОВА,

Шимолий кон бошқармаси ахборот хизмати.

Mavzuga oid yangiliklar

SOVRINDORLARGA MEDALLAR TOPSHIRILDI

15.09.2017 06:16 1520

YANGI OB'YEKTLAR ISHGA TUSHDI

27.09.2017 08:44 1414

ZAVODDA AN’ANALAR QADRLANADI

02.10.2017 09:37 1274

HAR BIR MUHANDIS VA ISHCHI – IXTIROCHI

13.11.2017 13:28 1009

YANGI AVTOTRANSPORT VOSITALARI — YANGI IMKONIYATLAR KAFOLATI

14.11.2017 09:35 1175