УЧҚУДУҚЛИК САМБОЧИЛАР – ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ СОВРИНДОРЛАРИ

Batafsil: Yaratildi: 23.05.2019 14:19 Tahrirlandi: 23.05.2019 14:23 Ko'rishlar soni: 387

Жорий йилнинг 10-13 май кунлари Фарғона шаҳрида 2003-2004 йилларда туғилган йигит-қизлар ва улар мураббийлари ўртасида спортнинг самбо тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

yAQfFN14289473978663_b

Чемпионатда Навоий вилоятидан 30 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Таъкидлаш керакки, улардан 7 нафари – Шимолий кон бошқармасига қарашли “Лочин” спорт-соғломлаштириш мажмуаси  тарбияланувчилари. Учқудуқлик самбочилар 3 та медални қўлга киритишди. Моҳинур Абдурашидова 44 килограмм вазн тоифасида кумуш, Шаҳризода Абдуллаева 38 килограмм ва Мухлиса Очилова 70 дан ортиқ килограмм вазн тоифаларида бронза медалларига сазовор бўлишди.  

Мураббийлар ўртасида ўтказилган баҳсларда учқудуқлик Алишер Шодмонов ғалаба қозонди.

Лайло КАРИМОВА,

Шимолий кон бошқармаси ахборот хизмати.

Фото: ЎзА. 

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2287

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2277

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1792

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1655

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1086