ТОШКЕНТДА “ҚИЗИЛҚУМ ЖАВОҲИРЛАРИ-2019” ХАЙРИЯ КОНЦЕРТИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Batafsil: Yaratildi: 22.05.2019 11:32 Tahrirlandi: 22.05.2019 16:55 Ko'rishlar soni: 613

кызылкум жавохирлари_1

2019 йил 20 май куни Тошкент шаҳридаги “Халқлар Дўстлиги” санъат саройида Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфидаги “Фарҳод” маданият саройи ва бошқа маданият муассасалари ижодий жамоаларининг “Қизилқум жавоҳирлари-2019” деб номланган анъанавий хайрия концерти намойиш этилди.

кызылкум жавохирлари2_1

кызылкум жавохирлари3_1

кызылкум жавохирлари4_1

Пойтахтимиздаги меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, меҳнат фахрийлари, маданият муассасалари ишчи-ходимлари, мусиқа ва хореография таълим муассасалари ўқувчи ва ўқитувчилари ҳамда байналмилал ва маданият марказлари вакиллари бу йил саккизинчи маротаба ўтказилаётган концертдан баҳраманд бўлишди.

кызылкум жавохирлари5_1

кызылкум жавохирлари6_1

кызылкум жавохирлари7

Концерт дастурида 500 нафар иштирокчидан иборат ижодий жамоалар қатнашди. “Фарҳод” маданият саройининг “Марварид”, “Садо”, “Соната”, “Счастливое детство”, “Учқудуқ” маданият уйининг “Учқудуқ”, “Кончи” маданият уйининг “Зарпарчалар” ижодий жамоалари ўзларининг бетакрор чиқишлари билан барчага кўтаринки кайфият улашди.

кызылкум жавохирлари8

кызылкум жавохирлари9

кызылкум жавохирлари10

Шунингдек, “Халқлар Дўстлиги” санъат саройи фойесида “Фарҳод” маданият саройига қарашли тасвирий санъат студияси ёш мусаввирларининг суратларидан иборат “Кўнгил қуши” бадиий кўргазмаси ҳамда Болалар ижодиёти марказининг иқтидорли ёшларининг ижодий ишларидан намуналар кўргазмаси ташкил этилди.

НКМК матбуот маркази.

Mavzuga oid yangiliklar

SOVRINDORLARGA MEDALLAR TOPSHIRILDI

15.09.2017 06:16 1798

YANGI OB'YEKTLAR ISHGA TUSHDI

27.09.2017 08:44 1661

ZAVODDA AN’ANALAR QADRLANADI

02.10.2017 09:37 1539

HAR BIR MUHANDIS VA ISHCHI – IXTIROCHI

13.11.2017 13:28 1204

YANGI AVTOTRANSPORT VOSITALARI — YANGI IMKONIYATLAR KAFOLATI

14.11.2017 09:35 1423