ЗАРАФШОНДА ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМЛАР МУНОСИБ НИШОНЛАНДИ

Batafsil: Yaratildi: 20.05.2019 16:17 Tahrirlandi: 20.05.2019 16:26 Ko'rishlar soni: 596

2019 йил 18 май куни Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маданият уйида Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари кунига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди.

19 мая

Бу йилги касб байрами Марказий кон бошқармаси ташкил топганлигининг 55 йиллиги, 2-Гидрометаллургия заводи ҳамда Ташқи сув таъминоти бирлашган энергия хизматининг 50 йиллик юбилейлари билан бирга қўшалоқ тантана сифатида кенг нишонланди.

Тадбирда иштирок этган Навоий кон-металлургия комбинати бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Қувондиқ Санақулов Марказий кон бошқармаси жамоасини қўшалоқ байрам билан самимий табриклаб, бир гуруҳ илғор ишчи-ходимларга I, II ва III-даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишонларини топширди.

19 мая2

“Олтин водий” маданият уйи ижодий жамоалари томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганларга байрам кайфиятини бағишлади.

19 мая3

19 мая4

19 мая5

Зарафшон шаҳар марказий майдонида республикамизнинг таниқли хонандалари Равшан Комилов ва Дилфуза Раҳимовалар ўзларининг қўшиқлар гулдастасини зарафшонликларга туҳфа этди.

НКМК матбуот маркази.

Mavzuga oid yangiliklar

SOVRINDORLARGA MEDALLAR TOPSHIRILDI

15.09.2017 06:16 1799

YANGI OB'YEKTLAR ISHGA TUSHDI

27.09.2017 08:44 1661

ZAVODDA AN’ANALAR QADRLANADI

02.10.2017 09:37 1539

HAR BIR MUHANDIS VA ISHCHI – IXTIROCHI

13.11.2017 13:28 1204

YANGI AVTOTRANSPORT VOSITALARI — YANGI IMKONIYATLAR KAFOLATI

14.11.2017 09:35 1423