НДКИ ЖАМОАСИ – “ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ҒОЛИБИ

Batafsil: Yaratildi: 20.05.2019 15:06 Tahrirlandi: 20.05.2019 15:29 Ko'rishlar soni: 488

18 мая

Ўзбекистон кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни муносабати билан Навоий шаҳридаги Навоий кон-металлургия комбинати тарихи музейида “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

18 мая2

18 мая3

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, мутолаа маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада барча шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Хусусан, Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг тўртинчиси ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишдир. Интеллектуал ўйинда Навоий давлат кончилик институти, “1-ГМЗ” кон бошқармаси, Навоий машинасозлик заводи, Тиббий-санитария бўлими, Уй-жой коммунал бошқармаси ва комбинат бошқармасининг ёш ходимларидан иборат жамоалар иштирок этди.

18 мая4

18 мая5

– Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад аввало, ёшларни китобхонликка бўлган қизиқишини янада ошириш, уларни бадиий адабиётга бўлган муносабатини яхшилашдан иборат, – дейди НКМК Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, ҳакамлар ҳайъати раиси Холмамат Раупов.  

18 мая6

18 мая7

Саволлар кончилик тарихи ҳамда ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарларидан берилди. Интеллектуал ўйинда барча жамоалар фаол иштирок этиб, ўз билимларини янада мустаҳкамлади.

18 мая8

18 мая9

– Китобсиз уй – қалбсиз вужуд кабидир. Абдулла Қодирий, Ўткир Ҳошимов каби улуғ адибларимизнинг асарларини севиб мутолаа қиламан. Китобга бир маротаба ошно бўлиб, ўқиш лаззатини сезган киши, ундан бир умр воз кеча олмайди, – дейди комбинат бошқармаси гуруҳи сардори Алишер Ашуров.

18 мая10

Якунда, кончилик институти жамоаси вакилларига тенг келадиган рақиб топилмади. Комбинат бошқармаси иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, Тиббий санитария бўлими учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

18 мая11

Ғолиб ва фаол иштирок этган жамоаларга эсдалик совғалари-китоблар ҳамда дипломлар топширилди.

НКМК матбуот маркази.

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2287

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2277

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1792

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1655

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1086