ЗАФАРОБОД ЖАМОАСИ – МУСОБАҚА ҒОЛИБИ

Batafsil: Yaratildi: 20.05.2019 14:13 Tahrirlandi: 20.05.2019 14:14 Ko'rishlar soni: 413

Жорий йилнинг 15 май куни Зарафшон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни муносабати билан Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфидаги идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отрядлари ходимлари ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

DSC_0070

Мусобақада 6 та жамоага бўлинган 30 нафар 35 ёшгача бўлган иштирокчилар қатнашди. Жамоалар қисқа (100 метр) ва узоқ (3 километр) масофага югуриш, турникда тортилиш, тиббий хизмат кўрсатиш ва тест синовлари бўйича ўзаро куч синашди.

Якуний умумжамоа ҳисобида 5-кон бошқармаси жамоаси фахрли 1-ўринга сазовор бўлди. “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмаси жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритди. Марказий ва Шимолий кон бошқармалари жамоалари учинчи ўринга лойиқ, деб топилди. Беллашувлар якунлари бўйича республика миқёсида ўтказиладиган мусобақаларга номзодлар сараланади. Эслатиб ўтамиз, 2017-2018 йилларда НКМК жамоаси мамлакатимизнинг турли вазирликлари, йирик корхона ва ташкилотларининг  идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматлари ўртасида ўтказилган мусобақаларда икки бора ғолибликни қўлга киритган эди.

Ғолиб ва совриндорлар медал ва дипломлар билан тақдирланишди.

Дилдора КАРИМОВА,

Марказий кон бошқармаси ахборот хизмати.

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2287

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2277

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1792

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1655

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1086