ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАЛАРИ ТАНТАНАСИ

Batafsil: Yaratildi: 17.05.2019 19:30 Tahrirlandi: 24.05.2019 13:07 Ko'rishlar soni: 754

17 мая

2019 йил 17 май куни Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари кунига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди.

17 мая2 

Тантанада  кон-металлургия, геология, қурилиш, энергетика, автомобиль ва темир йўл транспорти, коммунал хўжалиги, фан ва таълим, маданият ва спорт, тиббиёт ва касаба уюшмалари вакиллари ҳамда меҳнат фахрийлари иштирок этишди. Навоий кон-металлургия комбинати бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Қувондиқ Санақулов комбинат жамоасини касб байрами билан самимий муборакбод этди.  

17 мая3

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимиз кон-металлургия соҳасини ривожлантириш борасида комбинатда йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури доирасида ҳам комбинатда кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, яқин кунларда “Кўкпатас” ва “Довгизтов” конларининг ишланиши қийин бўлган рудаларидан олтин ажратиб олиш технологиясини такомиллаштириш лойиҳаси, Зомин туманида “НКМК” санаторийси, Томди туманида “Шодлик” болалар шаҳарчаси фойдаланишга топширилиш арафасида турибди. Шунингдек, жорий йилда Тахиатошда янги қурилиш линияси, замонавий паррандачилик мажмуаси, Учқудуқда сунъий кўл, “Довгизтов”да ишчилар ётоқхонаси, 3-гидрометаллургия заводида ишчи-ходимлар ошхонаси каби иншоатлар фойдаланишга топширилиши мўлжалланган.

17 мая4

Жорий йилнинг 1 майидан эътиборан, саноат ва капитал қурилиш тармоғида банд бўлган ишчи-ходимлар маошини 15 фоизга, носаноат тармоғида банд бўлган ишчи-ходимлар маошини эса 19 фоизга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди.

17 мая5

Комбинатнинг бир гуруҳ ишчи-ходимлари НКМКда кўп йиллик ҳалол меҳнати, жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ва республикамизнинг кон-металлургия тармоғини ривожлантиришга қўшаётган юксак ҳиссаси учун ҳамда касб байрами муносабати билан I, II ва III-даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

17 мая6

I-даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони

Шукуров Фозилжон Шокирович – Марказий кон бошқармаси 2-гидрометаллургия заводи аппаратчиси.

Турғунов Ҳазратқул Равшанович – Шимолий кон бошқармаси Автомобиль транспорти бошқармаси чилангари.

 II-даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони

Воҳидов Ҳасан Шамсиевич – Марказий кон бошқармаси Темир йўл транспорти бошқармаси бошлиғи.

Эзозхонов Авазхон Незомхонович – Марказий кон бошқармаси “Ауминзо-Амантой” кони бошлиғи.

Шевченко Дмитрий Николаевич – Шимолий кон бошқармаси Геотехнология кони чилангари.

Нарматов Хуршид Мустафоевич – Жанубий кон бошқармаси бош муҳандисининг кон ишлари бўйича ўринбосари.   

III-даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони

Аҳмедов Бурхон Назарович – Марказий кон бошқармаси режа-иқтисодий бўлим бошлиғи.

Бабакулов Музаффар Муҳамадович – Марказий кон бошқармаси 2-гидрометаллургия заводи бош механиги.

Очилов Наби Сайидович – Шимолий кон бошқармаси “Доугизтов” кони кон ишлари бўйича етакчи муҳандиси.

Иззатиллоев Собиржон Ҳикматиллоевич – Шимолий кон бошқармаси бош механигининг ўринбосари.

Бердиқулов Бозорбой Эшқулович – Жанубий кон бошқармаси “Зармитан” кони шахта лаҳимчиси.

Ширинов Ғиёсиддин Мансурович – Жанубий кон бошқармаси “Ғужумсой” кони кон-капитал ишлари участкаси бошлиғининг ўринбосари.

Жапкараев Жанибек Алдиярович – 5-кон бошқармаси 2-геотехнология кони геотехнология участкаси бошлиғи.

Эргашев Мустақим Тошпулотович – 5-кон бошқармаси 4-геотехнология кони бош механиги.

Саидов Хожиқурбон Нажиевич – “1-ГМЗ” кон бошқармаси “Қорақўтан” кони бошлиғи.

Рўзиев Бектош Тажиевич – Зарафшон қурилиш бошқармаси “Промэлектромонтаж” монтаж-қурилиш трести электромонтёри.

Қиличов Фарҳод Шаҳридинович – “Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмаси энерготаъминот цехи бошлиғи.

Пардаев Зафар Жўрахолович – Геология-қидирув экспедицияси ишлаб чиқариш техник бўлим бошлиғи.

Жўраев Гулмурат Холмурадович – НКМК касаба уюшмалари Кенгашига қарашли “Фарҳод” маданият саройи халқ оркестри жамоаси раҳбари.

Щербинина Оксана Владимировна – Қазиб олиш ва захирлар мониторинги хизмати бошлиғи.

Абдуазизов Набижон Азаматович – Навоий давлат кончилик институти проректори.

Заиров Шерзод Шарипович – Навоий давлат кончилик институти кончилик факультети декани ўринбосари.              

17 мая7

17 мая8

Шунингдек, Навоий вилояти ҳокими ўринбосари У.Раззоқов ҳам Навоий кон-металлургия комбинати меҳнат жамоасини касб байрами билан табриклади ва эсдалик совғаларни топширди.  

17 мая9

17 мая10

Тадбир “Фарҳод” маданият саройининг ижодий жамоалари томонидан тайёрланган катта байрам концерти билан якунланди.

НКМК матбуот маркази.

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2287

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2275

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1792

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1655

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1086