ШАРАФЛИ КАСБ, МАСЪУЛИЯТЛИ ОДИМЛАР

Batafsil: Yaratildi: 17.05.2019 08:40 Tahrirlandi: 17.05.2019 08:41 Ko'rishlar soni: 577

17 мая

Азиз дўстлар!

Қадрли ҳамкасблар, меҳнат фахрийлари!

Навоий кон-металлургия комбинатининг кўпминг кишилик меҳнат жамоаси шарафли касб байрами – Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари кунини кўтаринки кайфият, шоду хуррамлик, улкан ютуқлар билан кутиб олишмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, турли миллат ва элатлардан таркиб топган кон-металлургия соҳаси ходимларини, шарафли касб эгаларини, ишчи-хизматчилар ва муҳандис-технологларни, меҳнат фахрийларини ушбу қутлуғ сана билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Бу йилги касб байрами Марказий кон бошқармаси ташкил топганлигининг 55 йиллиги, 2-Гидрометаллургия заводи ҳамда Ташқи сув таъминоти бирлашган энергия хизматининг 50 йиллик юбилейлари, яъни, қўшалоқ тантана сифатида кенг нишонланаётгани барчамизга чексиз фахру ифтихор бағишлайди, албатта.

Қадрли дўстлар!

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизнинг янги тараққиёт босқичида рўй бераётган шиддатли ўзгаришлар, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлардан иборат Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг амалдаги самараси ҳар бир юртдошимиз ҳаётига фаровонлик бағишлаб, дилларга шукроналик улашмоқда.

Мамлакатимиз саноатининг энг йирик, етакчи ва илғор корхонаси ҳисобланган Навоий кон-металлургия комбинати жамоаси маррани баланд олиб, фидокорона меҳнати билан иқтисодиётимизни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Олтмиш минг нафардан ортиқ киши меҳнат қилаётган комбинатда истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқаришни суръатини янада ошириш, маҳсулотлар турини кўпайтириш, янги техника ва технологияларни амалиётга жорий этиш, меҳнат аҳли учун иш, яшаш ва дам олиш шароитларини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бунинг пировардида рудани қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, маҳсулотлар экспорти ҳажмини оширишга эришилмоқда. Мустақиллик йилларида Навоий кон-металлургия комбинати янада тараққий этиб, замонавий ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектларга бойигани, янги иш ўринлари яратилганлиги янада қувонарлидир.

Мамлакатимизда стратегик ислоҳотларнинг янги босқичи бошланган бугунги кунда иқтисодиётимиз учун муҳим аҳамиятга эга ва турли даврларга мўлжалланган дастурларнинг комбинатимиз ҳаётига изчил татбиқ этилиши янгидан-янги истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга кенг имкониятлар яратмоқда.

Жумладан, Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббусларига кўра 2017-2026 йилларда комбинатни ривожлантириш дастурига мувофиқ умумий қиймати 3,1 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган 27 та инвестицион лойиҳа амалга оширилиши, натижада ишлаб чиқариш ҳажми 30 фоизга ошиши ёки 30 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилгани, жадал суръатлар билан замонавий ва янги гидрометаллургия заводлари барпо этилаётгани, “Мурунтов” конининг 2074 йилгача фойдали қазилмалар етказиб бериш заҳирасига эга 5-босқичини ишга тушириш ишларини олиб борилиши истиқболда коннинг 6-босқичини ўзлаштириш имконини беради.

Шунингдек, Юртбошимиз қарори билан тасдиқланган дастурга мувофиқ жорий йилда қиймати 562 миллион АҚШ доллар бўлган 23 лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилиб, шундан 107 миллион АҚШ доллар маблағ тўғридан-тўғри ишлаб чиқаришни модернизация қилишга йўналтирилгани алоҳида  аҳамиятлидир. Қолаверса, жорий йилда “Зармитан”, “Кўкпатас” ва “Довгизтов” кон майдонларида қиймати 211 миллион доллар бўлган 2 та янги лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилаяпти. Тахиатошда янги қурилиш линияси, замонавий паррандачилик мажмуаси, Учқудуқда сунъий кўл, “Довгизтов” саноат майдонида ётоқхона, 3-гидрометаллургия заводида ишчилар учун ошхона, Зомин туманида “НКМК” санаторийси ва бошқа шу каби муҳим бунёдкорликлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари томонидан яқинда тасдиқланган дастурга кўра 2020-2022 йилларда комбинатда қиймати 3710,3 миллион АҚШ доллари бўлган 84 та инвестицион лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 7 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши назарда тутилгани Навоий кон-металлургия комбинатининг имкониятлари йилдан-йилга кенгайиб бораётганлигидан далолат беради.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, комбинатнинг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” дастури ижросига 55 миллиард сўм маблағ йўналтирилгани, уларнинг асосий қисми комбинат ишчи-ходимларининг ижтимоий ҳимоясига қаратилгани, комбинат меҳнаткашлари ва уларнинг оила аъзоларига мусаффо осмон остида, эртанги кунга бўлган юксак ишонч билан, хотиржам ишлаш ва яшашлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратмоқда.

Қадрли ҳамкасблар!

Барчангизни яна бир бор касб байрами муносабати билан қизғин қутлаб, мустаҳкам соғлик, тинчлик-тотувлик, хонадонларингизга фаровонлик, қут-барака, белгилаб берилган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш йўлидаги шарафли ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз дўстлар!

Қувондиқ САНАҚУЛОВ,

Навоий кон-металлургия комбинати бош директори,

Ўзбекистон Қаҳрамони.

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2287

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2277

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1792

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1655

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1086