КОМБИНАТНИНГ ҚИЗИЛҚУМ МИНТАҚАСИДАГИ ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ ЖУРНАЛИСТЛАР НИГОҲИДА

Batafsil: Yaratildi: 15.05.2019 14:10 Tahrirlandi: 17.05.2019 14:37 Ko'rishlar soni: 594

2019 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни арафасида Марказий кон бошқармасида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистлар учун “Навоий кон-металлургия комбинати Қизилқум минтақасидаги янги ишлаб чиқариш корхоналари мамлакатимиз иқтисодиётини жадал ривожлантиришга хизмат қилади” мавзусида медиа-тур ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.

14 мая

Медиа-турда иштирок этган 30 га яқин республика и маҳаллий ОАВ вакиллари ва журналистлар Марказий кон бошқармасига қарашли “Мурунтов”, “Ауминзо-Амантой” конларида бўлиб, соҳа мутахассислари билан суҳбатлашишди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари Зарафшон шаҳридаги Қизилқум саҳросини ўзлаштириш тарихи музейи ва Марказий кон бошқармаси кутубхонаси билан танишдилар.

14 мая2   

14 мая3

Кон бошқармаси мажлислар залида ташкил этилган матбуот анжуманида НКМК бош директорининг ўринбосари Н.Рахманов, НКМК Касаба уюшмалари Кенгаши раиси И.Раҳматов, Зарафшон қурилиш бошқармаси бошлиғи А.Эшонқулов, Марказий кон бошқармаси директорининг ўринбосари И.Шариповлар сўзга чиқди.

14 мая4

Матбуот анжуманида Навоий кон-металлургия комбинатини 2017-2026 йилларда ривожлантириш дастурига мувофиқ, 3 миллиард АҚШ долларидан ортиқ қийматига эга бўлган 27 та йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилаётгани, бу келажакда 30 мингдан зиёд яқин янги иш ўрини яратиш, қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш ҳажми эса 30 фоизга ошириш имконини бериши таъкидланди. 

14 мая5        

Жумладан, “Ауминзо-Амантой” кони 1 ва 2-босқичи, унинг негизида 5-гидрометаллургия заводини қуриш ишлари жадал суръатилар билан изчил давом этаётгани, шунингдек, 2,5 минг аҳолига мўлжалланган қўрғон, “Мурунтов” кони 5-навбати, Олтинни уюмда ишқорлаш цехининг 2-навбати барпо этилаётгани, “Кўкпатас” ва “Даугистов” конларида технологияни такомиллаштириш доирасида қиймати 107 миллион АҚШ доллари бўлган янги мажмуа фойдаланишга топширилаётганлиги эътироф этилди. 2019 йилда 23 дан ортиқ инвестицион лойиҳалар учун 562 миллион АҚШ долларилик маблағлар ўзлаштирилиши белгилаб қўйилганлиги айтиб ўтилди.

14 мая6

Тадбирда маърузачилар ОАВ ходимларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб беришди. 

14 мая8

14 мая9

14 мая10

Медиа-тур доирасида журналистлар “Ауминзо-Амантой” кони, унинг негизида қурилаётган 5-гидрометаллургия заводида бўлиб, инвестиция лойиҳалари асосида бунёд этилаётган улкан ишлаб чиқариш объектлари билан яқиндан танишдилар.

НКМК матбуот маркази.

Mavzuga oid yangiliklar

QUTLUG‘ YO‘LDA YO‘LBOSHCHINGGA YELKADOSH BO‘L

13.09.2017 10:41 2151

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 1976

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 1947

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1549

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1441