НАВОИЙНИНГ “СЎҒДИЁНА” ЖАМОАСИ – СПАРТАКИАДА ҒОЛИБИ

Batafsil: Yaratildi: 13.05.2019 09:04 Tahrirlandi: 13.05.2019 09:53 Ko'rishlar soni: 496

2019 йил 10-12 май кунлари Навоий шаҳридаги Спорт саройи ва “Сўғдиёна” ўйингоҳида Навоий кон-металлургия комбинати ишчи-ходимлари ўртасида ўтказиладиган анъанавий спартакиаданинг II-босқичи бўлиб ўтди.

12 мая2 

Баскетбол, стритбол ва шашка бўйича спорт беллашувларида Навоий, Зарафшон, Учқудуқ, Нуробод шаҳарлари ва Зафаробод қўрғонида жойлашган комбинат бўлинмаларидан 75 нафар ҳаваскор спортчи иштирок этди.

Уч кун давом этган беллашувлар натижалари қуйидагича.

12 мая

Баскетбол:

  1. Зарафшоннинг “Алпомиш” жамоаси.
  2. Навоийнинг “Сўғдиёна” жамоаси.
  3. Учқудуқнинг “Лочин” жамоаси.

Стритбол:

  1. Навоийнинг “Сўғдиёна” жамоаси.
  2. Зарафшоннинг “Алпомиш” жамоаси.
  3. Учқудуқнинг “Лочин” жамоаси.

Шашка:

  1. Навоийнинг “Сўғдиёна” жамоаси.
  2. Зафарободнинг “Букинай” жамоаси.
  3. Учқудуқнинг “Лочин” жамоаси.

12 мая3

НКМК ишчи-ходимлари спартакиадасининг иккита босқичида ҳам пешқадамлик қилган навоийлик ҳаваскор спортчилар умумжамоа ҳисобида 1 ўринга сазовор бўлишди. Зарафшон ва Учқудуқ вакиллари 2 ва 3 ўринни қўлга киртишди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

НКМК матбуот маркази.

Mavzuga oid yangiliklar

KOMBINAT MAHSULOTINING YUKSAK E’TIROFI

28.09.2017 08:36 2287

BUTUNJAHON INTELLEKTUAL MULK TASHKILOTI NKMK IXTIROCHILARINI OLTIN MEDAL BILAN TAQDIRLADI

28.09.2017 08:41 2277

YOZ-2017 NATIJALARI YAKUNLANDI

28.09.2017 09:52 1792

YOSHLAR BILAN ISHLASH – IFTIXOR VA DARKOR

02.10.2017 09:32 1655

SHAXSIY NAMUNA – ENG YAXSHI NAMUNA

02.10.2017 09:34 1086